Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«ДЕПУТАТ ВА ЁШЛАР» ЛОЙИҲАСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

18 Мар 2017

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши «Истиқбол» ёшлар қаноти томонидан «Депутат ва ёшлар» лойиҳаси доирасида ташкил этилган навбатдаги давра суҳбатида депутатлар, партия фаоллари, талабалар ҳамда ўқувчилар иштирок этди. Унда мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди. Жойларда ёшлар билан ўтказилаётган учрашув ва мулоқотларнинг самарадорлигини ошириш кераклиги таъкидланди. Йигит-қизларни ўйлантираётган муаммоларни ўрганишда «Истиқбол» ёшлар қаноти фаолларининг иштирокини таъминлаш масаласи атрофлича муҳокама этилди.

Таъкидлаш керакки, «Ёш сиёсатчилар» клуби фаоллари маҳаллий Кенгашлар депутатлари билан ҳамкорликда ҳудудлардаги муаммоларни, уларнинг келиб чиқиш сабабларини изчил ўрганиб, ўз таклифлари билан чиқмоқда. Ана шу тажрибадан кенг фойдаланиш, депутатлар ва ёшлар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш муҳим масала экани қайд этилди.

Тадбирда депутатлар ёшларнинг фикр-мулоҳазалари, уларни ўйлантираётган масалалар ва муаммолар билан яқиндан танишди.

Жиззах шаҳар ҳуқуқшунослик коллежи ўқувчиси Хумора Ортиқова коллеж кутубхонасида ўқувчилар учун адабиётлар, бадиий китоблар сонини янада ошириш зарурлигини айтиб ўтди.

Жиззах педагогика коллежининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Иноят Донишева коллеждаги давомат масаласини кўтарди.

Ўқитувчи Гулноза Поччаева ўқишга келмаётган ўқувчилар ота-оналарининг масъулияти ва шахсий жавобгарлигини янада ошириш зарурлигини қайд этди.

Депутатлар ҳар бир масалани назорат-таҳлил тартибида ўрганиб, уларнинг ечимини топиш бўйича тегишли чоралар белгиланишини маълум қилишди.

 

Акбар МАЪМУРОВ,

Ўзбекистон ХДП Жиззах шаҳар кенгаши раиси ўринбосари.

Медиатека

Сўров

ЎзХДП жойлардаги ўз фаоллари, барча даражадаги депутатлик бирлашмалари ва партиянинг ижтимоий ҳамкорлари (маҳалла, бандлик марказлари, манфаатдор корхоналар ва жамоат ташкилотлари)нинг биргаликдаги фаолияти тур... Батафсил