Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ПАРЛАМЕНТНИНГ ЯНГИ ҚЎМИТАСИ АЪЗОЛАРИ УЙМА-УЙ ЮРАДИ

11 Янв 2018

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 4 январь куни Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси ташкил этилган эди. 

Қуйи палатада ташкил этилган йиғилишда мазкур қўмитанинг 2018 йилга мўлжалланган фаолиятининг асосий йўналишлари белгилаб олинди. Тадбирга тиббиёт соҳаси мутахассислари ва экспертлар ҳам жалб этилиб, уларнинг тизимни янада такомиллаштиришнинг муҳим йўналишлари юзасидан фикрлари олинди. 

Қўмита аъзоларига энди ишни кабинетда ўтириб қоғозда эмас, балки амалда, жойларда, ҳар бир тиббиёт муассасасига кириб, уйма-уй юриб ташкил қилиш вазифаси юклатилди. 

Қўмита аъзолари тиббиёт муассасаларида мутахассис кадрлар етишмовчилиги билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш ва аҳолига ихтисослашган тиббий хизматлар кўрсатишга кўмаклашиш, соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантиришга келишиб олди. 

Гўзал Сатторова, ЎзА 

Медиатека

Сўров

ЎзХДП жойлардаги ўз фаоллари, барча даражадаги депутатлик бирлашмалари ва партиянинг ижтимоий ҳамкорлари (маҳалл... Батафсил