Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«АЛБАТТА ТЕМУРБЕКЛАР МАКТАБИДА ЎҚИЙМАН»

12 Янв 2018

Бу минглаб фарзандларимизнинг орзуси...

Пойтахтимиздаги Темурбеклар мактаби. Майдонда ўзига ярашиб турган бежирим ҳарбий кийимларда саф тортиб турган ўқувчиларга кишининг ҳаваси келади. Гуруҳ командири, сержант Раҳмон Алиевнинг жарангдор овози янграйди:

– Гуруҳ, ростлан! Ҳарбий кўрикка, эътибор ўнг томонга, оркестр жўрлигида, қадам бос!

...Тантанали мусиқа садолари остида остида ўқувчилар шахдам қадам ташлайдилар. Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил топганинг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик машқларини томоша қилишга келган ота-оналар фарзандлари нигоҳидаги қатъият ва шижоатни кўриб фахрланишади. Мактаб биносида муқаддас Ватан байроғини қўриқлаб, икки томонида адл турган ўқувчиларга кўзимиз тушади. Мана, бизнинг келажагимиз, Ватаг мустақиллигини, осмонимиз мусаффолигини ҳимоя қилишга бел боғлаган, орзу умидлари бир олам ёшлар...

– Мен Темурбеклар мактаби ўқувчиларига физика фанидан дарс бераман, – дейди Гулшод Ҳасанова. – Қуролли Кучлар тизимида сержант бўлиб хизмат қилаётган турмуш ўртоғимни ўтган йили гуруҳ командирлигига таклиф этишди. Бизни Қаршидаги ҳарбий қисмдан кўчириб келиб, уй-жой билан таъминлашди, мени ўқитувчиликка олишди. Ўғлимиз Отабек Қўзиев ҳам шу даргоҳда таҳсил олаяпти. Ҳозир уларнинг байрам кўригига тайёргарлик машқларини кузатиб турган ота-оналарнинг ҳаяжонини кўриб, мен ҳам таъсирланиб кетдим. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев айтганидай, фарзандларимиз буюк давлатчиликка асос солган Амир Темур авлоди эканини бир лаҳза ҳам унутмаслиги, мамлакат мустақиллигини кўз қорачиғидай асрашни муқаддас бурчи деб билиши керак...

 

Нуруллоҳ ДОСТОН,

«Ўзбекистон овози» мухбири.