Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИНИНГ ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИ КЕНГАЙТИРИЛГАН ЙИҒИЛИШИ

12 Янв 2018

2018 йил 12 январь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг Ижроия қўмитаси кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, Қорақалпоғистон Республика, вилоятлар, Тошкент шаҳар кенгашлари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти, унда билдирилган долзарб фикрлар, илгари сурилган ташаббус ва таклифлардан келиб чиқадиган устувор вазифалар ижросини таъминлаш масаласи муҳокама этилди.

Мазкур масала юзасидан Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси Хотамжон Кетмонов маъруза қилиб, мамлакатимиз аҳли ва жаҳон ҳамжамияти катта қизиқиш ҳамда эътибор билан кузатган муҳим сиёсий воқеа Ўзбекистон Республикаси Президентининг илк бор миллий парламентимиз – Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси давлат ва жамоат ташкилотлари учун ижобий муносабат билдирадиган шунчаки мурожаатнома эмас, балки ҳар бир юртдошимиз қалбидан мустаҳкам ўрин олувчи ва уни юксак марралар ҳамда мамлакат равнақи йўлида самарали меҳнат қилишга ундовчи дастуриламал сифатида қабул қилиш кераклигини алоҳида таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғоя эса, бугун ҳар биримизнинг фаолиятимиз мезонига айланиши, хусусан, бундан буён ишга эскича ёндашиб бўлмаслиги, аксинча партия ва фракциянинг ҳар бир аъзоси Мурожаатномада билдирилган асосли танқидлардан келиб чиқиб иш ташкил этиши зарурлиги йиғилишда айтиб ўтилди.

Жорий йил 12 июлда Президентимизнинг Олий Мажлис аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувидан сўнг ишлаб чиқилган Чора-тадбирлар дастури ижросини танқидий қайта кўриб чиқиш, 2018 йил январь ойидан бошлаб шаҳар ва туманлар Кенгашларида Мурожаатнома юзасидан амалий ўқув семинарларини ташкил этиш, Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоларининг Қонун ижодкорлигидаги фаоллигини ошириш, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, соҳаларда ислоҳ қилиниши керак бўлган устувор йўналишларни белгилаш ва қонунчиликка тегишли таклифлар киритиш юзасидан фракция ва Марказий Кенгаш қошида Ахборот-таҳлил ва ташаббускорлар гуруҳини ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган танқидий фикрлардан келиб чиқиб, 2018 йилдан бошлаб депутатларнинг қонун ижодкорлигига қўшган ҳиссаси, аҳоли билан ўтказган юзма-юз учрашувлари, киритган амалий таклифлари, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллиги ва шахсий ташаббускорлиги бўйича ҳар ойлик мониторингни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Шунингдек, Ўзбекистон ХДП фракцияси, Марказий ва ҳудудий Кенгашлар фаолиятининг очиқ ва ошкоралигини таъминлаш мақсадида партия марказий ва маҳаллий нашрларида, талаб даражасида иш ташкил эта олмаган, ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган депутат ёки ҳудудий кенгашлар фаолияти ҳақида танқидий мақолаларни бериб бориш жараёнига янада кўпроқ эътибор қаратилиши таъкидлаб ўтилди.

26238802_141344923213987_17787243263807992_n.jpgЙиғилиш давомида партия тизимида хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлаш йўналишлари фаолияти танқидий таҳлил қилиниб, хотин-қизларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш ҳамда ёшлар билан ишлаш борасида мақсадли лойиҳаларни ўз ичига олган алоҳида йўл харитаси ишлаб чиқиб, уни Республиканинг туман (шаҳар)лари, қишлоқ ва овулларида босқичма-босқич амалга ошириш вазифаси белгилаб берилди.

Бундан ташқари, Президент Мурожаатномасида билдирилган таклиф Олий Мажлис раҳбарияти томонидан қонунлар муҳокамасига кенг халқ оммасини жалб қилиш, бунинг учун замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, жумладан, Интернет тармоғида махсус “майдон”лар яратиш жараёнида фракциянинг фаол иштирокини таъминлаш зарурлиги айтиб ўтилди. Бу ўринда фуқаролар давлат ва жамият ҳаётига дахлдор муҳим масалалар бўйича ўз фикрларини билдиришлари учун Интернет тармоғида “Менинг фикрим” деб номланган махсус веб-саҳифа ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги инобатга олиниб, Ўзбекистон ХДП сайти ва нашрларида ҳам - “Менинг фикрим” саҳифасини жорий қилиш ва ундан самарали фойдаланиш йўлга қўйилиши белгилаб олинди.

Йиғилиш давомида шунингдек, Ўзбекистон ХДП Сайловолди дастуридаги устувор вазифалар ижросини босқичма-босқич амалга ошириб боришни ўз ичига олган 2015-2019 йилларга мўлжалланган амалий Ҳаракат дастурининг 2017 йилдаги ижроси ва 2018 йилга мўлжалланган вазифалари тўғрисидаги ҳамда партия кенгашлари ва депутатлик бирлашмалари фаолиятини кучайтириш билан боғлиқ бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Матбуот хизмати.