Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН АСОСЧИСИ

12 Янв 2018

Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши ташаббуси билан Ховос туманида жойлашган “Гулбаҳор” касб-ҳунар коллежи мажлислар залида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб, “Ислом Каримов – истиқлол меъмори” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши раҳбарияти, Халқ депутатлари Ховос туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, партия фаоллари, тумандаги маҳаллалар раисларининг маслаҳатчилари ва ёшлар иштирок этишди.

2.jpgТадбирни Ўзбекистон ХДП Ховос туман кенгаши раиси Мамаюсуф Эгамбердиев очиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2017 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ҳақида атрофлича маълумот берди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши раиси ўринбосари Муроджон Ҳайитов “Ислом Каримов – истиқлол меъмори” мавзусида маъруза қилди.

3.jpgМаърузада таъкидландики, Президентнинг қарорига асосан ўзбек халқининг эрки учун борлиғини бахшида этган, ақл бовар қилмас жасорат, мардлик намунасини кўрсатган ўзбекнинг забардаст фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг Ватан равнақи, халқ олдидаги буюк хизматлари юксак эътироф этилиб, Биринчи Президент Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини кенг ва муносиб нишонлаш доирасида январда Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов хотирасига атаб бунёд этилган мақбара мажмуаси, Қаршида Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ҳайкал ўрнатиш, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги томонидан Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратиш, «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов фаолияти хроникаси (солнома)» китобини, Ислом Каримовнинг «Ёшлар бугунги ва эртанги ҳаётимизнинг ҳал қилувчи кучидир», «Юксак маънавият — енгилмас куч» асарларини, шунингдек, «Президентга мактублар» китобини нашр этиш ҳамда таълим масканлари, ахборот-ресурс марказлари, маданий-маърифий муассасалар ва маҳаллаларга етказиш белгиланганлиги таъкидлаб ўтилди.

Мазкур тадбирда коллеж ўқувчилари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳақида шеърлар ва ҳаёти давомида қилган ишлари тўғрисида нутқ сўзлашдилар ҳамда уларга Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши томонидан эсдалик совғалар тақдим этилди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуд топган кун муносабати билан китоб-расмли кўргазма ташкил қилинди. Бунда, И.А.Каримовнинг меҳнат фаолияти кенг ёритилган фотосуратлар ҳамда унинг қаламига мансуб асарлари кўргазмали тарзда тадбир ўтказилаётган бино фойесида ташкил қилинди.

4.jpgТадбирнинг асосий қисмида партия ходимлари, партия гуруҳи раҳбарлари, Оммавий Ахборот воситалари ходимлари таклиф қилган ҳолда Ислом Каримовнинг ҳаёт йўли, унинг сиёсий фаолияти, у тақдим этган мамлакатимиз ва жамиятимизни янгилаш ва модернизация қилишнинг «ўзбек модели» деб дунёда тан олинган ривожланиш андозаси, бой тарихимиз, бебаҳо меросимизни асраб-авайлаш, атрофлича ўрганиш ва тадқиқ этиш, аждодларимизнинг муносиб авлоди сифатида анъаналарни давом эттириш, ёшларимизни миллий ва умумбашарий қадриятлар, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик руҳида тарбиялаш йўлида олиб борган ишлари ҳақида яратилган “Эъзоз” номли филм намойиш қилинди.

5.jpgТадбир орқали Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, мустақиллигимиз асосчиси Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг 80 йиллигини кенг нишонлашда Ўзбекистон ХДПнинг барча туман ва шаҳар кенгашлари, партия гуруҳлари, партия фаоллари фаол иштирок этишлари вилоятнинг барча маҳаллаларида, таълдим муассасаларида, меҳнат жамоаларида ўтказилиши белгилаб олинди.

 

Муроджон МИРЗАКАРИМОВ,

Ўзбекитон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши

Мафкура ва тарғибот-ташвиқот масалалари бўлими бошлиғи.