Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«ҲАР БИР ИНСОНГА МЕҲР-МУРУВВАТ КЎРСАТИШ — БУРЧИМИЗ!»

21 Апр 2017

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш сектори мазкур лойиҳа доирасида Музработ туманида тадбир ўтказди. Унда партия фаоллари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, диний-маърифий ва маънавий-тарбиявий масалалар бўйича маслаҳатчилар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда партия фаоллари ва депутатлардан бугун талаб қилинадиган биринчи галдаги вазифа — одамларнинг кундалик турмушидан хабардор бўлиш, жойлардаги муаммоларни вақтида аниқлашдан иборат эканлиги таъкидланди. Муҳими, ҳар бир масаланинг илдизига етиб бориш ва унинг ечими юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқиш зарурлигига эътибор қаратилди.

Сўзга чиққан мутахассислар юртимизда ногиронларни қўллаб-қувватлаш, қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун яратилган ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар, кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил тўхталишди. Ишлаш истагида бўлган хотин-қизларни ҳудуддаги бўш иш ўрнига эга корхоналарга ишга жойлаштириш масаласи бўйича таклифлар билдирилди.

Ижтимоий ёрдамга муҳтож айрим фуқаролар мурожаатлари бўйича депутатлар туман тиббиёт бирлашмаси ва «Соғ­лом авлод» жамғармасига депутатлик сўрови юборадиган бўлишди.

Шу билан бирга, жисмоний имконияти чекланган бир гуруҳ фуқароларга ногиронлик аравачалари ва ҳомийларнинг сов­ғалари топширилди.

Тадбирлар давомида ўрганилган масалалар халқ депутатлари Музработ туман Кенгашидаги партиямиз гуруҳига тақдим этилди.

 

Нилуфар ШАЙМАНОВА,

ЎзХДП Сурхондарё вилоят кенгаши сектор мудири.

Медиатека

Сўров

ЎзХДП жойлардаги ўз фаоллари, барча даражадаги депутатлик бирлашмалари ва партиянинг ижтимоий ҳамкорлари (маҳалла, бандлик марказлари, манфаатдор корхоналар ва жамоат ташкилотлари)нинг биргаликдаги фаолияти тур... Батафсил