Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИГА БАҒИШЛАНДИ

21 Апр 2017

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Балиқчи туман кенгаши ҳамда халқ депутатлари Балиқчи туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи ҳамкорлигида “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида тумандаги мактабгача таълим муассасаларида олиб борилаётган ишларнинг аҳволи тўғрисида” мавзусидаги қўшма йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят ва туман кенгаши масъуллари, халқ депутатлари Балиқчи туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи аъзолари, туман халқ таълими муассасаларини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими масъул ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда дастлаб, халқ депутатлари Балиқчи туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи раҳбари Назокатхон Ҳакимова кун тартибидаги масала юзасидан йиғилганларга умумий тушунча берди.

У ўз сўзида, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да белгиланган вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29-декабрдаги
“2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг ижросини таъминлаш борасида туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида атрофлича маълумот берди.

Кун тартибидаги масала юзасидан туман халқ таълими муассасаларини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мактабгача тарбия муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими услубчиси Мамлакат Алибоева туманда 28 та мактабгача таълим муассасалари фаолият юритаётгани, уларнинг 23 таси белгиланган лойиҳалар асосида қурилганлиги, 5 таси эса мослашган биноларда жойлашганлиги тўғрисида тўҳталиб ўтди.

– Туманда жами 2-7 ёшли боғча ёшидаги болалар 14100 нафарни ташкил этиб, ҳозирда мактабгача тарбия муассасаларига 3689 нафар болалар қамраб олинган, – деди Мамлакат Алибоева.

Йиғилиш давомида халқ депутатлари Балиқчи туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи аъзолари Абдулҳаким Қаюмов, Одинахон Назарова, Махмудахон Хасановалар тумандаги мактабгача таълим муассасаларида юқори салоҳиятли кадрлар фаолият олиб бораётганликлари ҳамда қулай шарт-шароитлар яратиб берилгани боис болаларни боғчаларга қамраб олиш даражаси ортиб бораётганлиги, бироқ айрим мактабгача таълим муассасаларида раҳбар ходимларнинг ўз ишларига маъсулият билан ёндашмаётганлиги сабабли болалар боғчаларига болаларни қамрови талаб даражасида эмаслиги танқидий ўрганилганлиги таъкидланди.

Йиғилиш давомида Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши Депутатлик бирлашмаларининг ишини мувофиқлаштириш ва Жамоатчилик қабулхоналари билан ишлаш бўлими бошлиғи Иҳтиёрбек Аминов халқ депутатлари Балиқчи туман Кенгаши Ўзбекистон ХДП Депутатлик гуруҳи аъзоларига Сайлов округи ҳудудида аҳоли ўртасида “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури хамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29-декабрдаги “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун моҳиятини кенг тарғиб қилиш, ҳар бир сайлов округлари ҳудудидаги мактабгача таълим муассасалари фаолиятини депутатлик назорати тартибида ўрганиб бориш, ҳудуддаги боғча ёшидаги болаларни болалар боғчаларига тортилишини ташкил этиш мақсадида аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб боришда маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови билан мурожаат этишлари тўғрисида таклиф ва тавсиялар берди.

 

Иҳтиёрбек АМИНОВ,

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши

Депутатлар бирлашмалари ишини мувофиқлаштириш ва Жамоатчилик қабулхоналари билан ишлаш бўлими бошлиғи. 

Медиатека

Сўров

ЎзХДП жойлардаги ўз фаоллари, барча даражадаги депутатлик бирлашмалари ва партиянинг ижтимоий ҳамкорлари (маҳалла, бандлик марказлари, манфаатдор корхоналар ва жамоат ташкилотлари)нинг биргаликдаги фаолияти тур... Батафсил