Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

СУРХОНДАРЁДА ЎЗБЕКИСТОН ХДПНИНГ ЭНГ ФАОЛ АЁЛИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

10 Фев 2018

Термиз шаҳрида Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол аёли” кўрик-танловининг Сурхондарё вилоят босқичи “Ташаббус ва ғояларимиз мустақил Ўзбекистон тараққиёти учун!” шиори остида бўлиб ўтди.

Вилоят босқичига етиб келган 14 нафар хотин-қизларимиз 3 та шарт “Лойиҳа тақдимоти”, “Қонунларимиз ҳаётимиз асосидир” ҳамда “Сиёсий ҳозиржавоблик” каби йўналишлар бўйича ўзаро беллашдилар.

Танловнинг дастлабки шартида иштирокчилар томонидан мамлактимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, ҳусусан хотин-қизлар учун барқарор иш ўринларини яратиш, турмуш фаровонлигини ошириш, ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда уларнинг ҳиссасини кенгайтириш, оилавий ажримлар, аёллар ўртасида жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини олдини олишга доир янги ғояларга асосланган лойиҳалар тақдим этилди.

Навбатдаги 2 шартда иштирокчилар партиямиз электорати манфаатларига даҳлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси Қонунларидан бирининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аудиторияга тушунтириб беришди. Шу билан бир қаторда қонунни партия дастурий мақсадлари ва электорат манфаатларидан келиб чиқиб, янада такомиллаштиришга доир ўзларининг асосли ва аниқ таклифларини билдирдилар.

Сўнгги 3 – шарт ҳозиржавоблик шартида иштирокчилар берилган саволларга қисқа, аниқ, лўнда жавоб бериб, ўзларининг сиёсий билими, юқори малака кўникмалари ва ташкилотчилик қобилиятига эга эканлигини кўрсатиб бердилар.

Танлов давомида сиёсий билими, юқори малака кўникмалари ва ташкилотчилик қобилиятига эга хотин-қизларнинг ҳар бир чиқишини Ҳакамлар ҳайъати одиллик билан баҳолаб борди.

Кўрик-танлов якунига кўра биринчи ўринга Денов туманидаги 78-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Гулрухой Хусанова муносиб кўрилди ҳамда Республика босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

Шеробод туманидаги “Ғамбур” МФЙ маслаҳатчиси Саховат Тўраева иккинчи, Қумқўрғон туманидаги Қумқўрғон нефьт ва газ саноат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Садоқат Қорёғдиева учинчи ўринни қўлга киритди.

Танлов ғолиблари диплом ҳамда қимматбаҳо эсталик совғалари билан тақдирланди.

 

Ф.БОЛТАЕВА,

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши бўлими бошлиғи.