Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ОИЛА — МУСТАҲКАМ ҚЎРҒОН

18 Май 2017

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш сектори Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан тадбир ўтказди.

Унда сўзга чиққанлар оилаларга қаратилаётган эътибор, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида фикр юритишди.

Отахон-онахонлар ўз ҳаётлари мисолида оилани мустаҳкамлаш, ўзаро ҳурмат, фарзанд тарбияси ҳақидаги тажрибалари билан ўртоқлашишди. Ёш оилаларга маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, тадбирда соғ­лом ва баркамол авлодни тарбиялашда оилаларнинг ўрнини янада кучайтириш, бу борада давлат, нодавлат ҳамда жамоат ташкилотлари ҳамкорлиги масалаларида мулоҳазалар билдирилди, тавсиялар ишлаб чиқилди.

Ана шундай тадбирлардан яна бири Тошкент шаҳар партия кенгаши, шаҳар ҳокимлиги, Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда Тошкент ихтисослаштирилган хотин-қизлар коллежида ўтказилди.

Маънавий қадриятларни шакллантиришда, миллатимизга хос бўлган урф-одатларни келажак авлод онгига сингдиришда оиланинг роли ҳақида юридик фанлари доктори Бобоқул Тошев маъруза қилди.

— Бугунги кунда Тошкент шаҳридаги долзарб муаммолардан бири оилалардаги ажрим масаласидир, — дейди Чилонзор тумани хотин қизлар қўмитаси раиси Нигора Абдураҳимова. — Ажримлар оқибатида вояга етмаган фарзандлар оила меҳридан маҳрум бўляпти. Ажримлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш мақсадида қўмитамиз бир қатор ташкилотлар билан биргаликда сайёр судлар ташкил эт­моқда. Намунали оилаларнинг вакиллари, кўпни кўрган кексалар, психологлар, ҳуқуқшунослар ёш оилаларга ўз маслаҳатларини беришяпти. Тарғибот тадбирлари натижасида 100 га яқин ажралишнинг олди олинди.

Тадбирда коллеж ўқувчилари томонидан оилавий ажримларнинг мудҳиш оқибатлари ҳақидаги саҳна кўриниши намойиш этилди.

 

Маҳлиё АЛИҚУЛОВА

Медиатека

Сўров

ЎзХДП жойлардаги ўз фаоллари, барча даражадаги депутатлик бирлашмалари ва партиянинг ижтимоий ҳамкорлари (маҳалла, бандлик марказлари, манфаатдор корхоналар ва жамоат ташкилотлари)нинг биргаликдаги фаолияти тур... Батафсил