Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ИЖРОЧИ КОТИБЛАР УЧУН ЎҚУВ-СЕМИНАР

16 Апр 2018

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хоразм вилоят кенгаши томонидан “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари ролини ошириш ва фаолиятини такомиллаштиришда Ижрочи котибларнинг ўрни” мавзусида амалий ўқув-семинари бўлиб ўтди.

2.jpgЎқув-семинарда ФЖШМҚМИ Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси, халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзолари, вилоят партия кенгаши масъул ходимлари ва ижрочи котиблари иштирок этишди.

3.jpgСеминарда асосий эътибор партия гуруҳлари иш фаолияти самарадорлигини ошириш, манфаатларини ҳимоя қилиш ва фаолиятини ташкил этиш, маҳаллий Кенгашларда кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан партия гуруҳларининг ягона позициясини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон ХДП Сайловолди дастурида белгиланган мақсадларини амалга ошириш борасидаги фаолияти юзасидан мунтазам мониторинг олиб бориш ҳамда Харакат дастури доирасидаги белгиланган вазифаларни амалга оширишда ижрочи котибларнинг ўрни ва вазифаларига қаратилди.

4.jpgСеминар ноанъанавий тарзда ўтказилди. Семинар иштирокчиларига бир неча кун олдин депутатлик гуруҳлари фаолиятини юритиш юзасидан топшириқлар берилган бўлиб, семинар сўнгида улар ўзларига топширилган вазифалар юзасидан маълумот бердилар. Топшириқларда йўл қўйилган хато ва камчиликлар семинар иштирокчилари билан биргаликда муҳокама қилиниб, зарур маслаҳатлар берилди.

5.jpgЎқув-семинарини ЎзХДП вилоят кенгаши раиси Р.Юсупов олиб борди ва якунлади.

6.jpgСеминар иши қизғин бахс мунозаларга бой тарзда ўтказилди.

 

М.ИСКАНДАРОВА,

ЎзХДП Хоразм вилоят кенгашининг депутатлик бирлашмалари ишини мувофиқлаштириш

 ва жамоатчилик қабулхоналари билан ишлаш бўлими бошлиғи.

Медиатека


Fatal error: Call to undefined function GetVoteDataByID() in /home/xdp/web/xdp.uz/public_html/bitrix/templates/main/components/bitrix/voting.form/template1/result_modifier.php on line 92