Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«ЁШЛАР – ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ»

16 Апр 2018

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши, республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда Қарши политехника касб-ҳунар коллежи ҳамкорлигида «Ёшлар – терроризимга қарши» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Қадим замонларда пайдо бўлган ва узоқ даврлар мобайнида глобаллашув томон эволюцияда бўлган терроризм учинчи минг йиллик бошига келиб башарият тамаддудининг мавжуд бўлишига хавф-хатар туғдираётган даҳшатли вайронкор кучга айланиб бормоқда.

Аслида, башарият тарихи муайян маънода, бунёдкорлик ва бузғунчилик ўртасида кураш тарихидир. Ҳозирда бир томондан ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий муносабатлар қарор топаётган бўлса, иккинчи томондан эса инсоният тор доирадаги манфаатлар бўлган диний ва миллий руҳдаги эсктремизм, наркобизнес ва халқаро терроризм тушунчалари ва уларнинг мудҳиш ҳодисаларига дуч келмоқда. Шундай экан, диний ва эсктремистик руҳдаги ёт ғояларнинг ҳар қандай кўринишига қарши аёвсиз курашишда кишида ўзига хос иммунитет ҳосил қилиш керак.

2.jpgТадбирда сўзга чиққанлар, ёт ғояларга қарши тура олиш учун кишиларимизда мафкуравий иммунитетни шакллантириш марказий масалалардан бирига айланганлиги, уларнинг кириб келиши ва олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуасини ўз ичига олган мафкуравий профилактиканинг ўрни беқиёслиги ҳамда вояга етаётган ҳар бир фарзандимизни юксак маънавиятга эга шахс сифатида тарбиялаш, озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаётни таъминлашимизнинг асосий шартларидан бири эканлигини эътироф этдилар.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан ёшлар ўртасида ташкил этилаётган мана шундай тадбирлар юртимиз ёшларини фақат огоҳликка, бефарқ бўлмасликка даъват этади ва бу йўлда уларни қўллаб-қувватлайди.

Тадбирда мавзуга оид «Борса келмас» номли видеофильм номойиш этилди.

 

Музаффар ТУРОПОВ,

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши раиси ўринбосари