Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ИЖТИМОИЙ КЎМАК – ТАШАББУСКОРЛИККА ЙЎЛ ОЧМОҒИ КЕРАК

16 Апр 2018

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ташаббуси билан Амударё тумани “Беруний” маҳалла фукаролар йиғинида аҳолининг кам таъминланган қатламлари, ҳамда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ижтимоий кўмак – ташаббускорликка йўл очмоғи керак” мавзусида тиббий-кўрик акцияси бўлиб ўтди.

1.jpgУнда Ўзбекистон ХДП туман кенгаши ходимлари ҳамда туман Кенгаши депутатлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, шунингдек “Тарғиботчилар” гуруҳи аъзолари, маҳалла фаоллари, иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар, мамлакатимизда хотин-кизларнинг бандлигини таъминлаш, аёллар, болалар, ногиронлар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган беморларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш муҳим масала эканини қайд этдилар. Соғлом авлод вояга етиши учун яратилаётган шароитларни янада яхшилашда қонунлар ижросини таъминлаш бўйича фикрлар билдирилди. Лойиҳадан келиб чиқиб, профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш, оилаларда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш мақсадида тиббий кўрик ўтказилди.

3.jpgТиббий кўрик давомида маҳалладаги 42 нафар хотин-қизлар ва 9 нафар болалар кўрикдан ўтказилди. Шулардан, 12 нафар хотин-қизларда юқори қон босими, нормадан паст қон босими, камқонлик ҳамда йод етишмаслиги касалликлари аниқланди. Даволанишлари учун 6 нафар хотин-қиз ва 2 нафар болага йўлланмалар берилди.

 

Санамхон ЖУМАМУРАТОВА