Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ЖАМОАТЧИЛИК АСОСИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАЁТГАН ХОТИН ҚИЗЛАР МАСАЛАЛАРИ БУЙИЧА РАИС ЎРИНБОСАРЛАРИ ИШ БОШЛАДИ

16 Май 2018

Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят, туман ва шаҳар кенгашларида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган хотин-қизлар масалалари бўйича раис ўринбосари лавозимлари жорий этилди.

3.jpgЎзбекистон Халк демократик партияси Сирдарё вилояти Сардоба туман кенгашининг жамоатчилик асосида фаолият юритаётган хотин қизлар масалалари буйича раис ўринбосари, туман кенгаши депутати Гўзал Абсатова ҳам туман кенгашига депутат этиб сайланган аёлларга депутатлик фаолиятини амалга оширишларида кўмаклашиш, улар билан ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд хотин-қизлар муаммоларини ўрганиб, таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш, шунингдек, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, партия қошидаги Жамоатчилик қабулхоналари ва ҳуқуқий маслаҳатхоналар фаолиятини такомиллаштириш орқали тегишли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар диққатини мавжуд муаммолар ечимига қаратиш йули билан аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя килишда жонбозлик кўрсатиб келмоқда.

5.jpgЖорий йилнинг 15 май куни Сардоба туман кенгаши биносида Сардоба туман 6-мактаб ўкитувчилари иштирокида қариндош-уруғлар ўртасида ва эрта никоҳлар, оилавий ажримлар ҳамда ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини олдини олиш буйича тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида туманда хотин-қизлар бўйича учраётган муаммоларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги тушунтирилди.

Тадбир сўнгида бир қатор хотин-қизлар партия аъзолигига қабул қилинди.

6.jpgПартия аъзолигига қабул қилинган 6-мактаб ўқитувчиси Казакова Дилфуза Гулямовна ўз фикр мулоҳазаларини билдирди: Бугун Ўзбекистон ХДП Сардоба туман кенгашининг жамоатчилик асосида фаолият юритаётган хотин қизлар масалалари буйича раис ўринбосари Гўзал Абсатова томонидан мазмунли тадбир ташкил этилди. Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида биз аёлларга яратилаётган имкониятлар, шу билан бирга амалга оширишимиз лозим бўлган вазифалар тўғрисида тушунчага эга бўлдик.

 

Н.СУЮНОВ,

Сардоба туман кенгаши ижрочи котиби