Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚАРО ЭКСПЕРТЛАР НИГОҲИДА

16 Май 2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан расмий ташриф билан АҚШда бўлиб турибди.

Давлатимиз раҳбарининг АҚШга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон делегацияси аъзолари қатор муҳим тадбирларда иштирок этмоқда. Куни кеча Вашингтонда Атлантика Кенгашининг навбатдаги форуми бўлиб ўтди. Унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ва қатор халқаро ташкилотлар вакиллари, олимлар, мутахассислар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, халқаро экспертлар ҳам бугун Ўзбекистоннинг олиб бораётган ташқи сиёсати ҳамда мамлакат ичкарисидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватламоқда. Жумладан, Атлантика Кенгашининг Евроосиё маркази директори Жон Эдвард ХЁРБСТнинг фикр-мулоҳазаларида мамлакатимизни Марказий Осиёда олиб бораётган очиқ сиёсати, иқтисодиётни либераллаштириш ва модернизациялашда дадил қадамлар ташланаётгани ҳамда оммавий ахборот воситаларининг мустақиллигини таъминлашдаги жиҳатларни алоҳида қайд этиб ўтган.

Атлантика Кенгаши эксперти Ариэль КОХЕН ўз кузатишларидан келиб чиқиб билдирган фикрига кўра, Юртбошимиз сиёсатининг ўзига хослигини мамлакатни узоқ ва яқин қўшни давлатлар билан интеграциялашувига шароит яратаётганлиги, давлат раҳбари ташаббуси билан инвестиция, таълим ва бошқа қатор соҳаларда олиб борилаётган узоқ муддатли ислоҳотлар муҳим ўрин тутаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтган.

Шу каби фикр-мулоҳазалар Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамияти орасида янада нуфузини ошишига хизмат қилади.

 

Хусан АБДУНИЯЗОВ,

Халқ депутатлари Дўстлик туман Кенгаши депутати