Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ХАЛҚ ПАРТИЯСИ ДОИМО СИЗ БИЛАН

16 Май 2018

Кўп йиллар давомида маориф соҳасида меҳнат қилиб, бугун кексалик гаштини сураётган Боёвут тумани “Қаропчи” маҳалла фуқаролар йиғини Шарафли йўл кўчаси 44 уйда истиқомат қилаётган Мохира ая Холиқова хонадонига Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши раиси в.б, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Холбек Джалолов бошчилигида партия вилоят кенгашининг айрим ходимлари “Доимо эътиборимиздасиз!” номили лойиҳа доирасида ташриф уюштирдилар.

Деворлари нураб, омонатгина бўлиб қолган, фарзанднинг қўл тафтига мухтож бу деворларни кўриб “қулаб кетмасмикан” деган хаёлга борасиз. Кўнглимизда кечаётган ҳисларни онахон дилкашлик, қандайдир ички сезимлари билан “ховотир олманглар бу деворлар синчли қулаб кетмайди” деб ички дардларини яширади.

Онахоннинг бир нафар ўғил фарзанди оламдан ўтган, бахтига турмуш ўртоғи ҳам вафот этган. Ёлғизликнинг, изтиробнинг азоблари манглайига бир неча йўллар тортиб, кикинагина ҳовлисига ул бул нарсалар экиб овуниб яшаётган онахоннинг матонатига тан берасан киши. Уни сабр ва қийинчиликларни енгиб ўтиш йўлларини ўрганиш мумкин бўлган улуғ бир китобга ўхшатиш мумкин.

Партия фаоллари онахоннинг мушкулини осон қилиш мақсадида 3 сотих томорқачасини ағдариб, маккажўхори, булғор қалампири ва бошқа полиз экинларини экиб беришди. Онахон ўғлининг вафот этганини эслади, эслади-ю, уни ёлғиз қолдирмайдиган партиянинг ўз ўғлидек меҳрибон фарзандлари бугун корига яраётганидан шукроналар келтирди.

Онахоннинг ҳар бир айтаётган сўзлари унинг журъатли аёл эканидан далолат беради. Ёлғизлик, кўргуликларига бардош бериб яшаётгани ҳам, эртанги кунга кўнглининг қайсидин бурчагида ёруғлик борлигини айтиб, партия ходимларини дуо қилди.

2.jpgБиз онахонга “Халқ партияси – доимо Сиз билан” деган сўзни айтишимиз билан онахон йиғлаб юборди. Синиққан юзларида маржон-маржон ёшларини тиндириш учун шойи рўмилининг учини теккизар экан, у замонни, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг, айниқса, ёлғиз қарияларга кўрсатилаётган ғамхўрликнинг чегарабилмас кенгликлари ҳақида сўзлаб, шундаё давлатда яшаётганидан рози эканини бот-бот таъкидлади.

Онахоннинг ҳовлисидаги дилдан суҳбат ҳали вилоятнинг бошқа туман ва маҳалларига кўчади, бундай ёрдамга мухтож партия электорати вакилларига яқиндан кўмак бериш асосий вазифамиз эканлиги ҳасида партия раҳбари Холбек Джалолов томонидан қайта-қайта тушунтирилди.

 

Муроджон ҲАЙИТОВ,

Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши раиси ўринбосари.