Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ОМОНАТГА БЕРИЛГАН БОЙЛИК

14 Июл 2017

Мамлакатимизда босқичма босқичлик тамойили асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар кўлами бугунга келиб шу қадар кенгайиб, тиғизлашиб бормоқдаки, бу жараёндан  бир муддат узилган киши давр сўронида ўзини йўқотиши мумкин.

1404159.jpg

Давлатимиз раҳбари томонидан эълон қилинаётган қонунлар, қарор, фармон ва фармойишлар умумхалқ интилишларимизни тараққиёт  ва   муттасил юксалишлар ўзанлари  сари йўналтирмоқда.

Куни кеча муҳтарам Президентимизнинг    сиёсий партиялар ва  депутатлар иштирокида   ўтказган онлайн селектор тарзидаги мулоқотида ҳам  бу масалалар атрофлича кўриб чиқилди. Сиёсий партиялар фаолиятининг чуқур таҳлиллари, депутатлар ваколатининг кенгайтирилиши миллат тарбияси, шахс тарбиясига эътиборни кучайтириш ва кучли фуқаролик жамияти сари қўйилаётган қадамларимиз залворини янгича реал механизмлар билан юксак сифат, аниқлик ва натижадорликка  йўналтириши билан аҳамиятлидир.

Қўйилаётган талаб, мақсад ва вазифалар қамровида ёшлар тарбияси  масаласи,  бу масаланинг долзарблиги бутун моҳияти билан очиб берилди.

Дарҳақиқат,  ёшлар таълим тарбияси билан шуғулланиш ҳар биримиздан нафақат тарғибот ташвиқотда фаоллик ва ташаббускорликни, айни пайтда амалий ибрат намунасини кўрсатишимиз зарурлигини талаб қилади.

Ёшларга оид Давлат сиёсати жамиятимиз тараққиётининг энг муҳим омилларидан бири сифатида  намоён бўлмоқдаки, бунда ёшларимизнинг  қайта ташкил этилган чинакам суянчи ва таянчи Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ҳар томонлама қўллаб қуватлаш билан боғлиқ жўшқин жараёнларда биз депутатлар  сиёсий партиялар  билан энг олдинги сафларда бўлишимиз давр талабидир.

Муҳтарам Президентимиз вилоятимизга ташрифлари чоғида ҳам  қайси объект, қайси манзилда қандай  масала бўйича фикр айтмасинлар,  ёшлар таълим тарбияси, уларнинг бандлиги, иқтидор ва истеъдодларини т ўлиқ юзага чиқаришларини таъминлашнинг реал имконлари  хусусида  қайғуришимиз зарурлигини назарда тутдилар.

Шу йилнинг 15 июнь куни Давлатимиз раҳбари диний уламолар вакиллари билан ўтказган мулоқотларида ҳам   бу масалага янгича  қарашлар билан ёндошдиларки,  унда ёшларнинг уюшмаган қатламлари билан ишлаш, уларни ижтимоий фаолликка жалб этиш орқали оила муҳитларини ва шу тариқа бутун бир жамиятимиздаги ижтимоий муҳит мусаффолигини таъминлашга доир қимматли тавсиялар бердилар.

Халқимизда “Омонатга хиёнат”, деган ҳикматли ибора бор. Бу иборани кўпчилигимиз кундалик мулоқотларда такрор такрор қўллаймиз. Президентимиз бу иборани янгича сайқвл билан тилга олдилар. Яъни Фарзанд ҳар бир ота она учун омонатгга берилган неъмат эканини таъкидлаб, яхши таълим тарбия бериш  бу омонатга садоқатимиз, аксинча бепарволик ва  фарзанд тарбиясини ўз ҳолига ташлаб қўйиш  омонатга хиёнат эканини изоҳладилар.

Бугунги глобаллашув шароитида ёшлар таълим тарбияси масаласининг нақадар долзарблик касб этаётганидан келиб чиқсак, бу умумҳаракатда халқнинг юзи ва виждони ҳисобланаётган депутатларнинг ўрни ва роли катта эҳтиёж сифатида теранлашади.

Дилором АБДУРАҲИМОВА,

халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати

Медиатека

Сўров

ЎзХДП жойлардаги ўз фаоллари, барча даражадаги депутатлик бирлашмалари ва партиянинг ижтимоий ҳамкорлари (маҳалла, бандлик марказлари, манфаатдор корхоналар ва жамоат ташкилотлари)нинг биргаликдаги фаолияти тур... Батафсил