Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

"ЁШ СИЁСАТЧИ-2018" КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲАР БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

13 Июн 2018

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Дастурида белгиланган вазифаларни кенг тарғиб қилиш, партия фаолиятига ёш иқтидорли кадрларни жалб қилиб бориш, республикамизнинг ёшларга оид қонунларини кенг тарғиб қилиш, мамлакатимизда эркин демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этишда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида ананавий тарзда “Ёш сиёсатчи” кўрик-танлови ўтказиб келинади.

"Ёшлар – келажак бунёдкори" шиори остидаги “Ёш сиёсатчи-2018” кўрик танловининг 10 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳар босқичи катта кўтаринкилик кайфиятида бўлиб ўтди.

1.jpgЎзбекистон Миллий матбуот марказида ўтказилган кўрик-танловда туман босқичларида ғолиб бўлган 12 нафар истеъдодли ёшлар учта шарт бўйича ўз маҳоратларини яна бир бор синовдан ўтказишди.

Бу йилги танловда ижтимоий сиёсий жиҳатга кўпроқ аҳамият қаратилиб, “1-Халқ билан мулоқот: муаммо ва ечим”да иштирокчи 3 дақиқа давомида ўз ҳудудидан келиб чиқиб, одамлар орасига кириб бориб ижтимоий муаммоларни ўрганади, ўрганилган муаммоларнинг ечимларига қандай йўллар орқали эришиш мумкинлиги юзасидан тақдимот ўтказади. Тақдимот мазкур жараёнларни акс эттирувчи видео-ролик, анимацион, слайд кўринишида бўлиши мумкин. Тақдимотнинг матн шакли ҳакамлар ҳайъатига тақдим этса, “Савол-жавоб шарти”да иштирокчи энг сара жаҳон ва ўзбек адабиёти, Президент асарларидан берилган саволларга жавоб беради. “3-Нотиқлик санъати (Президент маърузаларига шарҳ) шарти”да иштирокчи Президентимизнинг ўтган вақт мобайнида сўзлаган маъруза ва нутқларидан бирини танлаган ҳолда уни шарҳлаб беради ва бу орқали ўзининг ижтимоий-сиёсий билим салоҳиятини нотиқлик санъати асносида очиб бериши белгиланган эди.

3.jpgТанлов якуний натижаларига кўра, 3 ўринни Шайхонтоҳур туманидан иштирок этган Пардаев Абдураҳим Чори ўғли, 2-ўринни Яккасарой туманидан қатнашган Хабибуллаев Музаффар Шавкат ўғли қўлга киритди. Танловнинг 1 ўрин соҳиби эса Юнусобод туманидан қатнашган Шахноза Тошқулова “Ёш сиёсатчи – 2018” кўрик- танловининг Тошкент шаҳар босқичи ғолиби бўлди ва танловнинг Республика босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди. Шунингдек, танлов иштирокчилари турли номинациялар бўйича ҳам тақдирландилар.

4.jpgКўрик-танловда ғолибликни қўлга киритган ёшлар Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши томонидан махсус диплом ва эсдалик совғалари китоблар жамланмаси билан тақдирланди.

5.jpgБу каби беллашувларнинг ташкил этилиши нафақат ёшларнинг ўқиб ўрганиши ва сиёсий жараёнлардан хабардорлигини ошириш, ўз фикрига эга бўлиш, фуқаролик сиёсий позициясини шакллантириш, ўзаро мулоқот, тажриба алмашиш, дўстлик, рақобатга чидамлилик ва юртимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотларда фаол иштирок этиш каби омилларни ўзларида мужассам қилишларида муҳим аҳамият касб этади.

        

Сирожиддин ШОНАЗАРОВ,

ЎзбекистонХДП Тошкент шаҳар кенгаши бўлим бошлиғи