Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ЎЗХДП ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ КЕНГАШИ РАИСИ ДЕПУТАТЛАРНИ ТАНҚИД ОСТИГА ОЛДИ

12 Авг 2017

Бугунги кунда Халқ депутатлари Тошкент вилоят кенгашида 15 нафар, шаҳар ва туман кенгашиларида 207 нафар Ўзбекистон ХДП депутатлари мавжуд. Сайлов жараёнларида ушбу депутатлар аҳолининг ишончини қозониб, депутат деган шарафли ва масъулиятли вазифани зиммасига олган эди. Хўш, депутатларимиз сайловчиларнинг хохиш-иродасини халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашида қанчалик даражада ифодалай олаяпти? Улар ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга қандай ҳисса қўшмоқда? Умуман вилоятда партиямизнинг Сайловолди дастури ижросини таъминлашда депутатлик гуруҳининг ўрни қандай бўлаяпти?

DSC_0161.JPG

Афсуски, ўтган 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида халқ депутатлари Тошкент вилоят кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи фаолиятига назар солсак, юқоридаги саволларга жавоб топишда бироз қийналамиз. Депутатларимиз берилган ҳуқуқ ва имкониятлардан фойдалана олмаяпти. Буни шу ерда ўтирган ҳар бир депутат тан олиш керак.

Маҳаллий кенгаш депутатларимизнинг кўриш мумкин. Масалан, жорий йилнинг 6 ойи мобайнида халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутатларимиз бор йўғи 9 маротаба давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мансабдор шахсларига депутат сўрови билан мурожаат қилган. Шундан, 3 та масала фуқароларнинг мурожаатлари, 6 таси Қонун ва Давлат қарорларининг бажарилиши бўйича масаладир. Афсуски, бирорта ҳам масала депутатлик гуруҳида ва доимий комиссиялар ҳамда сессия кун тартибига киритилмаган. Аслида, партия гуруҳлари томонидан жойларда давлат дастурлари ва бошқа меъёрий хужжатларнинг ижро этилиши устидан депутатлик назоратини олиб бориши ҳамда ҳудудларни ижтимоий – иқтисодий ривожлантиришнинг аниқ вазифаларини ҳал қилиш бўйича ишларга уларнинг фаол таъсир этишини таъминлаш лозим эмасми? Шундай экан, партиямиз депутатлари нега олти ойдан буён скут сақлаб юрибди. Улар депутатлик назорати нима, депутатлик ваколатлари, ҳуқуқларини билмайдими? Шу ўринда Президентимиз яқинда сиёсий партиялар,депутатлар иштирокида ўтказилган учрашувда “Депутат – фикри зикри билан халққа энг яқин одам, доимо эл-юртнинг ташвиш ва муаммолари билан яшайдиган, катта билим ва тажрибага эга бўлган шахс” дея таъкидладилар.

DSC_0158.JPG

Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, аҳоли, хусусан сайловчилар олдида берган ваъдаларимизни амалга ошириш, партиямизнинг Сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш масалалари бевосита депутатларимизнинг фаоллигига боғлиқ. Шу боисдан аввало, маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари иш фаолиятини қайтадан кўриб чиқиш зарур. Бунда, ҳар бир депутат ўзларининг ҳудудидаги муаммоларидан келиб чиқибиндивидуал режаларини ишлаб чиқишлари талаб этилади.

Депутатларимиз ўзи сайланган округдаги муаммоларни аниқлаб, уларни ечимини топиш ҳамда амалиётга жорий этиш чораларини кўриб бориши зарур. Ҳар бир партия гуруҳи аъзоси партиянинг сайловолди дастуридаги устувор масалаларни ўзи сайланган округдаги ечимини кутиб турган масалалар билан ҳамоҳангликда иш режаларини шакллантириши ва унинг ижросини таъминлаб бориши лозим.

Бунда, партия гуруҳи томонидан ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича қабул қилинган дастурларни бажарилиш аҳволини соҳалар бўйича (ҳар ойда битта соҳани) ўрганиб, унинг ечими бўйича аниқ таклифларни бериб бориши талаб этилади.

Медиатека

Сўров

ЎзХДП жойлардаги ўз фаоллари, барча даражадаги депутатлик бирлашмалари ва партиянинг ижтимоий ҳамкорлари (маҳалла, бандлик марказлари, манфаатдор корхоналар ва жамоат ташкилотлари)нинг биргаликдаги фаолияти тур... Батафсил