Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ВАЗИФАЛАР АНИҚ, ИМКОНИЯТ ЕТАРЛИ

12 Авг 2017

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан  ўтказган видеоселектордаги маърузасида мавжуд сиёсий партиялар фаолияти таҳлилига ҳам  кенг эътибор қартаганди. ЎзХДП Наманган вилоят кенгаши Президентимизнинг видеомулоқотдаги маърузаларини кенг жамоатчилик орасида тарғиб этиш юзасидан туркум давра суҳбатлари ўтказмоқда.

Наманган шаҳар “Чорсу” МФЙда  бўлиб ўтган  навбатдаги давра суҳбатида партия вилоят кенгаши масъул ходимлари, “Тарғиботчилар гуруҳи” аъзолари, маҳалла профилактика инспекторлари, ҳамда  шу ҳудудда яшовчи уюшмаган ёшлар вакиллари иштирок этишди.

 Давра суҳбатини Чорсу МФЙ ўз Исматилло Исақов кириш сўзи билан очиб берди ва видеомулоқотни катта ҳаяжон билан кўрдим ҳамда партия фаоли, шунингдек МФЙ раиси сифатида ҳудудимизда 3438 нафар аҳоли истиқомат қилаётган маҳалла ҳудудида ёшлар 1185 нафарни ташкил этади. Уларнинг  23 нафарини, яъни қарийиб икки фоизини  меҳнат билан банд бўлмаган, аниқ бир мақсадга йўналтирилмаган, лўнда айтганда уюшмаган ёшлар ташкил этади.    Жуда оз бўлсада, ёшларнинг бу қатлами билан ишлаш , уларни ижтимоий фаолиятга кенг жалб этиш бўйича сиёсий партиялар, депутатлар ва профилактика инспектори ҳамкорлигида қулай ва таъсирчан иш механизми  яратиш  зарурати туғилди.   

МФЙ раиси  Исматилло Исақов давра суҳбати аввалидаги кириш сўзида  юқоридагиларни эътироф этди.

Партия вилоят кенгаши бўлим бошлиғи Мўътабар Қозиеванинг  Президент маърузасидан келиб чиқадиган  вазифалар, танқидий-таҳлилларга алоҳида ёндашиб, бу борада ҳозирда партия томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастурига мувофиқ олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумотлар  берди.

 Давра суҳбати давомида партия электорати вакилларидан турли масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди.  Жумладан,    Самарқанд кўчасини асфальт қилиш, иш билан банд бўлмаганлар бандлигини таъминлаш масалаларидаги мурожаатлар   вилоят партия кенгаши  томонидан   назоратга олинди.

Мулоқот якунида Президентимиз маърузалари қўлланма шаклида хизмат доирасида фойдаланиш учун МФЙ ахборот-маърифат бурчагига топширилди.

Худди шундай  давра суҳбати   Наманган шаҳридаги  “Амир Темур” МФЙда ҳам бўлиб ўтди.

 

 

ЁШЛАР ТАРБИЯСИ

маҳаллалар билан ҳамкорлигимизни  янада мустаҳкамлашимизни тақазо этмоқда

Косонсой технология иқтисодиёт коллежида партия вилоят кенегаши томонидан Косонсой туман кенгаши таркибидаги Саъдий Шерозий ҳудудий партия ташкилоти ҳамкорлигида   Президентимизнинг видеоселектордаги  маърузаси мазмун –моҳиятини тарғиб қилиш ва  маърузадан келиб чиқадиган вазифаларни янада аниқлаштиришга қаратилган  ўқув семинари  ўтказилди.

  ЎзХДП вилоят ва туман кенгашларининг раис ҳамда масъул ходимлари, Тарғиботчилар гуруҳи аъзолари, маҳаллий Кенгашлар  депутатлари, БПТ аъзолари  ва педагоглар   иштирокидаги  семинар машғулоти аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари билан ўтказган видеоселектор йиғилиши  намойиш этилиб, Президентимизнинг “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” номли маърузаси тингланди.

   ЎзХДП вилоят кенгаши раиси, вилоят кенгаши депутати Дилором Абдураҳимова Президентимизнинг видеомулоқотдаги маърузаларида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури, унда ХДПнинг олиб бораётган амалий фаолияти юзасидан маълумотлар берди. У  семинар  иштирокчиларини мустақиллигимизнинг йигирма олти йиллик байрами билан муборакбод этиб, партия вилоят кенгашининг байрам олди интилишлардаги иштироки бўйича ҳам  маълумотлар берди.  

   Вилоят партия кенгаши раисининг мафкуравий масалалар бўйича ўринбосари Олимжон Хасанов махсус тайёрланган   тайёрланган слайд асосида кун тартибидаги масаланинг долзарблигини ва алоҳида ёндашувлар заруратини шарҳлади. .

  -Президентимиз маърузаларини тинглаб,ўз фаолиятимни танқидий таҳлил этдим ва ўз олдимга бир қатор устувор вазифларни қўйдим, –деди халқ депутатлари туман кенгаши депутати, тумандаги 14-сонли МТМ мудираси Зохида Абдуллаева. -Аввало, кўпроқ ва самаралироқ ишлашимиз лозимлигини, сессияларга масалалар киритишда фаоллик кўрсатишимиз зарурлигини англаб етдим. 

   Шунингдек, ўқув семинари давомида Саъдий Шерозий ҳудудий партия ташкилоти раиси Рахима Исроилова жойлардаги доимий иш билан банд бўлмаган мавсумий ишчилар (мадад кучлари) учун  ҳам депутатлар ҳамкорлигида меҳнат дафтарчалари очиш ва уни юритиш   бўйича ўз таклифини берди.Таклиф депутатлар томонидан ўрганиш учун назоратга олинди.

   Семинар якунида  бир гуруҳ ёшларга  партияга аъзолик гувоҳномалари   топширилди.

Мўътабар Қозиева

ЎзХДП Наманган вилоят кенгаши

Мафкура бўлими бошлиғи

 

 

Медиатека

Сўров

ЎзХДП жойлардаги ўз фаоллари, барча даражадаги депутатлик бирлашмалари ва партиянинг ижтимоий ҳамкорлари (маҳалла, бандлик марказлари, манфаатдор корхоналар ва жамоат ташкилотлари)нинг биргаликдаги фаолияти тур... Батафсил