Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА “ОММАВИЙ МАДАНИЯТ” — ЖАМИЯТ ИЖТИМОИЙ БАРҚАРОРЛИГИГА ТАХДИД”

11 Июл 2018

Сир эмаски, сўнги пайтларда жаҳон сиёсат майдонидаги кескин ва кутилмаган ўзгаришлар, ресурсларнинг қайта тақсимланиши ҳамда янги имкониятлар учун олиб борилаётган курашлар, одатда яширин характерга эга бўлиб, омма олдида террор, дин ва бошқа воситалар билан ниқобланаётгани ҳар бир мустақил суверен давлат олдига ўз барқарорлигини сақлаш, халқ тинчлигини таъминлашдек вазифаларни янада мураккаб қилиб қўймоқда.

Хусусан, инсон онги ва қалби учун кураш тобора кескин тус олмоқда. Хоразм вилоятининг Ўзбекистон Халқ демократик партияси Урганч шаҳар кенгаши ташаббуси билан соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда Вилоят болалар стоматология поликлиникасида “Диний экстремизм ва “Оммавий маданият” — жамият ижтимоий барқарорлигига тахдид” мавзусида тарғибот учрашуви ўтказилди.

Бугунги кунда жахон ҳалқларини жиддий ташвишга солаётган ва кучайиб бораётган диний экстремизм, одам савдоси ва халқаро терроризмнинг жамият тинчлиги ва осайишталигига жиддий хавф солаётганлигидан хабардор килиш, огоҳликни кучайтириш ва маънавий иммунитетини ошириш, шунингдек ушбу салбий ҳолатларга қарши курашишда юртимизда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва халқимизга яратилаётган шарт-шароитлар моҳиятини аҳолига тушунтириш, диний экстремизм ва халқаро терроризмга қарши курашишда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик билан ўзари ҳамкорлигини кучайтиришдан иборатдир.

2.jpgМаърузачилар ўз сўзларида, мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, унинг дастлабки натижалари, жаҳон майдонида террорчилик тузилмалари фаолияти ва уларга қарши курашда Ўзбекистоннинг позицияси, ислом динида диний экстремизм, терроризм ва ғайри инсоний ғояларни қораланиши масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Шунингдек, тадбирда хорижга турли мақсадларда чиқиб кетаётган айрим хотин-қизларнинг, айниқса ёшларнинг аянчли тақдири, буларнинг олдини олишда давлат ва жамоат ташкилотларининг ижтимоий ҳамкорлиги, маҳалла ва оила институтларининг ўрни, олдимизда турган вазифалар ҳақида, юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлашда ҳар бир фуқаронинг огоҳ бўлиши ва масъуллиги каби масалаларга тўхталиб ўтилди.

Маърузалардан сўнг иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар, берилган саволларга атрофлича жавоб берилди ва мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

 

Зайнаб МАШАРИПОВА,

ЎзХДП Урганч шаҳар кенгаши раиси