Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ЯНА БИР ЁШ ТАДБИРКОР ЎЗХДП ИСТИҚБОЛ ЁШЛАР ҚАНОТИ ТОМОНИДА ЎЗ ТАДБИРКОРЛИГИНИ ОЧИШГА ЭРИШДИ

11 Июл 2018

Бугунги кунда ёшларнинг ҳар соҳада дунё ареналарида юқори ўринларни эгаллашлари, шу билан бирга фан ва таълим соҳасида малакали кадр бўлиб шаклланишлари учун тинмай ўқиб, изланишлари албатта ўзининг самарали натижаларини бериб келмоқда. Айниқса, ҳар бир соҳага алоҳида берилаётган эътибор кун сайин ёшларнинг кундан кунга янги ғоялар устида ишлаш, изланиш, тадбиркорлик йўллари билан ҳам ўз корҳоналари, фирмаларини очишга, ҳаётда ўз ўрнини топишга имкон яратиб бормоқда.

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилояти Кенгаши Истиқбол ёшлар қаноти томонидан ҳам Бухоро вилоятининг ёшларини бугунги кунда қийнаётган масалаларни ўрганиш, ҳар бир мурожат қилган ёшларнинг муаммоларига ўз ечимини топишида кўмак бериб ўз ишларини самарали амалга ошириб келмоқдалар.

Ана шундай муаммосида ечим топилишида қийналган Мансуржон Мирзоев Махмудович ўзининг тадбиркорлиги йўлида баьзи бир тўсиқлар учраганлиги ва унга кредит ажратиш бўйича мурожаатига кўмаклашиш бўйича ёрдам сўраган ҳамда унинг муаммоси ЎзХДП Бухоро вилояти кенгаши Истиқбол Ёшлар қаноти томонидан ўз ечимини топган. Вилоят банки билан ҳамкорликда партия фаоллари кредит хизматидан фойдаланган фуқароларнии ўрганди ва мурожат қилган ёш тадбиркорга ҳунармандчилик ва ишлаб чиқариш билан шуғулланишлари мумкинлигини тушунтириб таклифлар беришди. Ҳамда ёш тадбиркорга . Бухоро вилояти кенгаши томонидан Бухоро шаҳар “Ипотека-банк” АТИБ “Сардор” филиалидан 17 миллион сўмлик имтиёзли кредит асосида 3 хил тикув машинаси олиб берилди.

– Ишсиз юрган ўғлим бандлиги таъминланди, болалар кийимини ишлаб чиқариб бозорда сотамиз, бу оиламизга қўшимча даромад келтиради. Оилалар фаровонлигини юксалтириш йўлида амалга оширилаётган бундай ҳайрли ишларда бизни, ўғил-қизларимизни қўллаб-қувватлаётган Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан ғоят миннатдормиз дейди: ўз сўзларида Мансуржонниниг отаси.

 

 Ўзбекистон ХДП Бухоро вилояти кенгаши.