Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ЭЛЕКТОРАТ МУАММОСИ — БИЗНИНГ МУАММОМИЗ

11 Июл 2018

Ўзбекистон халқ демократик партиясининг мақсад ва вазифалари ҳамда сайлов-олди дастуридан келиб чиқиб, имконияти чекланганлар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қуввалаш, уларни боқимандаликдан чиқаришни ўз олдига қўйган мақсади сари лойиҳа ва акциялар концепсиялари ишлаб чиқарилган.

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилояти Қоровулбозор туман кенгашида раиси ва раис ўринбосари З.Файзиева доимий равишда электорат ҳолидан хабар олиб эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат ва дори-дармон билан ҳомий ташкилотлар ҳамкорлигада хонадонларга кириб хабар олиб бормоқдалар ва халқ дардининг муаммоларига ечим топишда тинмай изланишдалар.

 Мисол қилиб амалий ишларни оладиган бўлсак, Бухоро вилоятининг “Чулқувар” МФЙсида истиқомат қилувчи Раззоқова Шарофат ая хонадонига ташриф буюрган чоғида, ўғли 2012 йилда тўғилган Рўзибаев Тўра 2- гурух ногирони, оиланинг оилавий шароити оғир ва ёрдамга муҳтож. Шарофат ая ийманибгина дори-дармонга эҳтиёжимиз бор деб мурожаат қилган ва ёрдам сўраганлар.

Партия кенгаши ҳамда туман хотин-қизлар кўмитаси ҳамкорлигида ва ҳомийлар томонидан тумандаги “Дори-дармон” дорихонасига 210000 сўм зарур дориларни олиш учун пул маблағи кўчириб берилди. Қисман бўлсада бир оиланинг муоммоси ҳал этилди партия фаолларининг меҳнат севарлиги туфайли.

Ҳар бир инсонга меҳр мурувват ўтказиш бурчимиз бу эса партия электоратимизнинг ишончини қозонишга яна бир туртки десак муболаға бўлмайди.

 

Ш.РАХМОНОВА,

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши

Жамоатчилик қабулхоналари билан ишлаш ва депутатлик бирлашмаларининг ишини мувофиқлаштириш бўлим бошлиғи.