Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИ

13 Сен 2017

2017 йил август-cентябрь ойлари давомида Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши ташаббуси билан “Соғлом авлод учун халкаро хайрия фонди” билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллининг 26 йиллиги муносабати “Сиз буюк Юрт фарзандларисиз” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида Ўзбекистон ХДП электорати ҳисобланган имконияти чекланган уйда якка тартибда таҳсил олаётган ўқувчилар, болаликдан туғма ногирон, ота-она қорамоғида четда қолган болалар ҳамда мурувват уйларида тарбияланаётган болалар ҳолидан хабар олинмоқда.

Лойиҳа вилоятнинг барча туманларида ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, лойиҳа доирасида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Хоразм вилоят бўлими, Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят партия ташкилотлари томонидан кийим-кечаклар ва ўқув- қуроллари эсдалик совға сифатида тарқатилмоқда. Лойиҳада шу кунга қадар 120 нафар имконияти чекланган ва ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлган ўқувчи-ёшлар қамраб олинди.

-Мен тинч ва осуда Ватанда яшаётганимдан ва мени байрам билан табриклаш мақсадида юқлаб келганликларидан жудаям хурсандман. –дейди, Урганч тумани истиқомат қиладиган Йўлдошов Бекзодбек.

Шу билан бирга, Ўзбекистон ХДПнинг бундай ташаббусларига Урганч шахрида яшовчи Кадиров Акмал ҳам ўз миннатдорчилигини ва байрам тилакларини билдирди.

 

Р.ДАВЛЕТОВА,

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши 

“Ёшларни ижтимоий-сиёсий фаоллигни ошириш” сектор мудири.

Медиатека

Сўров

ЎзХДП жойлардаги ўз фаоллари, барча даражадаги депутатлик бирлашмалари ва партиянинг ижтимоий ҳамкорлари (маҳалла, бандлик марказлари, манфаатдор корхоналар ва жамоат ташкилотлари)нинг биргаликдаги фаолияти тур... Батафсил