Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

АМАЛИЙ ИШЛАР САРҲИСОБИ ВА ЖОНЛИ УЧРАШУВ

12 Сен 2017

Ўзбекистон ХДП Гурлан туман кенгаши фаолларининг туман ҳокими Қ.Мадрахимов билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон ХДП Гурлан туман кенгаши аъзолари, бошланғич партия ташкилотлари раислари, партия фаоллари, фаол ёш партия аъзолари, Халқ депутатлари туман кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзолари, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар. Учрашувни Ўз ХДП Гурлан туман Кегаши раиси Е.Раджапов очди ва олиб борди.

Учрашувда Гурлан туман ҳокими Қ.Мадрахимов сўзга чиқиб туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросининг энг муҳим ва долзарб масалалари тўғрисида батафсил маълумот берди ва барчани яқиндагина кенг нишонланган Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги ва Қурбон хайити байрами билан самимий табриклади.

Тадбирда Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” номли маърузасида белгилаб берилган устувор вазифалар, жорий йилнинг 5 августда бўлиб ўтган Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг VIII пленуми қарорлари ижросини таъминлашда туман ХДП фаоллари ва Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларининг фаолияти, депутатлик гуруҳи томонидан амалга оширилаётган амалий ишлар хусусида маълумотлар берилди.

Жумладан, Халқ депутатлари туман Кенгашига ХДПдан сайланган 13 депутат томонидан жорий йилнинг ўтган 8 ойида тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига 34 та депутатлик сўрови билан чиқилган, шундан 7 та сўров ижобий ҳал қилинган бўлса, 20 та сўровга асосланган жавоблар олинган. Шунингдек, 7 та депутатлик сўровларига тегишли ташкилот раҳбарлари томонидан жавоб тақдим қилинмаганлиги таъкидланди.

Шунингдек, йиғилишда ЎзХДП туман кенгашининг ўтган даврдаги фаолияти тўғрисида таҳлилий ахборот берилди. Хусусан, партиянинг сайловолди дастурида белгиланган мақсадларини амалга ошириш бўйича 2015-2019 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар дастури доирасида Халқ депутатлари туман Кенгашидаги Партия депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан жорий йилнинг биринчи чорагида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тумандаги ижроси депутатлик гуруҳида ва доимий комиссиясида кўриб чиқилганлиги ҳамда туман Кенгашининг сессиясида муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинганлиги алоҳида айтиб ўтилди.

Шу билан бир қаторда, жорий йилнинг иккинчи чорагида Соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш борасида давлат бюджетидан ажратилаётган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши тўғрисидаги масала депутатлик гуруҳида ва доимий комиссияда кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинганлиги ҳақида маълумот тадбир иштирокчиларига тақдим этилди.

Шунингдек, “Туманда аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан қабул қилинган дастурнинг бажарилишини назорат қилиш мақсадида туманда аҳоли бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш борасида амалга оширилган ишларнинг аҳволи тўғрисида” туман бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари Ю.Эримметовнинг ҳисоботи депутатлик гуруҳида ва доимий комиссияда кўриб чиқилди ва сессияда муҳокама қилинди.

Тадбир давомида жорий йилнинг учинчи чорагида Президентимизнинг 2017 йил 1 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йил 24 август куни Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи ҳамда Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши доимий комиссиясининг қўшма йиғилишида “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини таъминлаш бўйича туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги масала муҳокама қилиниб, туман Кенгашининг навбатдаги сессияси муҳокамасига олиб чиқиш лозим деб топилди.

Учрашувда сўзга чиққан вилоят Кенгаши депутати Қ.Бобожанов, депутатлик гуруҳи раҳбари Ў.Аллаберганова, депутатлар Н.Юлдошев ва Б.Давлетовлар ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Алламов мавзу юзасидан ўз фикрларини билдирдилар.

 

Е.РАДЖАПОВ,

ЎзХДП Гурлан туман Кенгаши раиси. 

Медиатека

Сўров

ЎзХДП жойлардаги ўз фаоллари, барча даражадаги депутатлик бирлашмалари ва партиянинг ижтимоий ҳамкорлари (маҳалла, бандлик марказлари, манфаатдор корхоналар ва жамоат ташкилотлари)нинг биргаликдаги фаолияти тур... Батафсил