Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ ИЖТИМОИЙ МУАММОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШНИНГ ЭНГ САМАРАЛИ ЙЎЛИ”

13 Сен 2017

2017 йил 7 февралда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони тасдиқланди. Бу фармонда мамлакат тараққиётининг келгуси 5 йилга мўлжалланган устувор йўналишлари аниқ белгилаб берилди ва “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.

«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да энг асосий устувор вазифа шу йил учун мўлжалланган Давлат дастурини амалга оширишда “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган олижаноб ғояни изчиллик билан ҳаётга татбиқ этишдан иборат.

Партиянинг Сайловолди дастурида Ўзбекистон ХДП аҳолининг кам таъминланган қатламлари ва ишга жойлашишда қийинчиликларга дуч келаётган инсонларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг самарадорлигини ошириш, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ва ижтимоий нафақаларни тўлаш тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ қатор вазифалар илгари сурилган. Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги вакиллари орқали Давлат дастуридаги барча йўналишлардаги амалий ишларда иштирок этишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ЎзХДП Сайловолди дастурида, 2015-2019 йилларга мўлжалланган амалий Ҳаракат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан “Халқ билан мулоқот ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг энг самарали йўли” лойиҳасини амалга ошириш билан биргаликда халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда уларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатиш партия ғоя-мақсадларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш, дастурий вазифаларини амалга ошириш, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳолини ўйлантираётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши ва Ўзбекистон ХДПдан халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига сайланган депутат, “Термиз паррандачилик” фабрикаси МЧЖ бошқаруви раиси Холмамат Нормуродов билан ҳамкорликда бир қанча ишлар амалга оширилди.

Жумладан Музработ туманидаги “Янгиер” маҳалласида ёшовчи 2-гуруҳ ногирони Омонқулова Майрам, Маматқулов Эркинларнинг ҳолидан хабар олиб, уларнинг яшаш шароити билан танишди.

Э.Маматқуловга саломатлиги сабабли тиббий кўрикдан ўтиши ҳамда ётиб даволаниши учун тегишли йўлланма олишда, уй жойларини таъмирлашда кўмак беришини сўради. Ушбу масалалар депутат Х.Нормуродов томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилмоқда.

“Музработ дарвозаси” маҳалласида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Жўраева Хожарнинг ҳолидан хабар олиб, унинг яшаш шароити билан танишилди ва ногиронлик аравачасига мухтожлиги аниқланди. Мазкур масала депутат Х.Нормуродов томонидан назоратга олинди.

Шунингдек, тумандаги “Орият” маҳалласидан кам таъминланган оилалар Усмонова Зарҳол, Яхшибоева Санобар, “Маданият” маҳалласидан 2-гуруҳ ногирони Қодирова Зебунисо, кам таминланган оила Бўриева Ферузаларнинг ҳолидан хабар олиб, уларнинг яшаш шароити билан танишди. “Анорзор” маҳалласидан 2-гуруҳ ногирони Абуназаров Тўрақул, “Бодомзор” маҳалласида яшовчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ёлғиз она Омонова Саидахол ва Сафарова Зеболарнинг ҳолидан хабар олиб, уларнинг яшаш шароити билан танишди ва Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллик байрами билан табриклаб озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди

 

Феруза Болтаева,

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши Мафкура бўлим бошлиғи. 

Медиатека

Сўров

ЎзХДП жойлардаги ўз фаоллари, барча даражадаги депутатлик бирлашмалари ва партиянинг ижтимоий ҳамкорлари (маҳалла, бандлик марказлари, манфаатдор корхоналар ва жамоат ташкилотлари)нинг биргаликдаги фаолияти тур... Батафсил