Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИДАГИ ЗУККОЛАР БЕЛЛАШУВИ

11 Окт 2017

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоятининг Учқудуқ туман кенгаши ташаббуси билан Учқудуқ тумани марказида жойлашган “Келажак” ёшлар марказининг “Заковат” хонасида “Ардоғимдасиз, азиз устозлар!” шиори остида Учқудуқ туманида фаолият олиб бораётган Бошланғич  партия ташкилоти аъзоларининг зукко ўқитувчилари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.

Тадбирни Ўзбекистон ХДП Учқудуқ туман кенгаши раиси Баҳриддин Бўронов очиб берди. Тадбирда Ўзбекистон ХДП Учқудуқ туман Кенгаши “Ёш лидерлар клуби” аъзолари, фаол БПТ етакчилари, Ўзбекистон ХДП фаоллари, уюшган ва уюмаган ёшлар, коллеж ўқитувчи ва талаба ёшлар иштирок этдилар.

Тадбир ташкилотчилари томонидан тайёрланган қизиқарли ва мантиқий саволларга иштирокчилар томонидан аниқ жавоблар берилди.

Бунга кўра, Учқудуқ тумани  Алишер Навоий МФЙга қарашли Кончилик касб-ҳунар коллежидаги Ўзбекистон ХДП аъзолари – ўқитувчилар ғалаба қозонди.

Ғолиб деб топилган жамоа аъзолари Ўзбекистон ХДП Учқудуқ туман кенгаши томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир давомида бир қатор ёшлар ўз устозларини бадиий чиқишлар ва қўшиқлари орқали табрикладилар. Жумладан, 10-умумтаълим мактабининг  5-синф ўқувчиси Мухаммадалининг чиқиши барчада илиқ таассурот қолдирди.

Ташкил этилган “Заковат” интеллектуал ўйини қизғин савол-жавоб, баҳс-мунозараларга бой бўлди.

Тадбир сўнггида  6 нафар ўқитувчилар партия аъзолигига қабул қилинди.

 

Баҳодир БЎРОНОВ,

Ўзбекистон ХДП Учқудуқ туман кенгаши раиси.

Медиатека

Сўров

ЎзХДП жойлардаги ўз фаоллари, барча даражадаги депутатлик бирлашмалари ва партиянинг ижтимоий ҳамкорлари (маҳалла, бандлик марказлари, манфаатдор корхоналар ва жамоат ташкилотлари)нинг биргаликдаги фаолияти тур... Батафсил