Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

24 ДЕКАБРЬ КУНИ

12 Окт 2017

Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан Фуқаролик жамияти шакл­ланишини мониторинг қилиш мустақил институтида ўтказилган семинар шу мавзуга бағишланди.

Унда партия Марказий Кенгаши ва Тошкент шаҳар кенгаши фаоллари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ходимлари, Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Комил Адилов иштирок этди.

Дастлаб ЎзХДП Марказий Кенгаш раиси ўринбосари Улуғбек ­Вафоев сўзга чиқиб, Тошкент шаҳрининг туманларида халқ депутатлари Кенгашларини тузиш маҳаллий бюджетни, ҳудудни ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилишда катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

— Сиёсий партиянинг Сайловолди дастури ижросида депутатлик гуруҳлари асосий механизм вазифасини ўтайди, — деди у. — Демак, маълум маънода сиёсий партияларнинг жамиятдаги ўрнини белгилаб берадиган восита депутатлик гуруҳларидир. Улар билан ишлашда объектив ва субъектив қийинчиликлар борлигини ҳам рад этолмаймиз. Депутут, аввало, бир ташкилотнинг раҳбари ёки ходими. Ўзига яраша вазифалари бор. Шунингдек, сайловчилар билан учрашиш ва уларнинг муаммоларини ўрганиш лозим. Депутатлар ўз ишини тўғри ташкил қилиши учун кўмак беришимиз керак. Шу маънода, партиянинг туман кенгашларида ижрочи котиб лавозими жорий этилгани ҳам мақсадга мувофиқ бўлди. Унинг асосий вазифаси депутатларга яқиндан ёрдам бериш, партия билан алоқасини янада мустаҳкамлашдан иборат.

— Пойтахт туманларида маҳаллий Кенгашлар фаолияти йўлга қўйилиши долзарб масала, — дейди Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши бўлим мудири Боймурод Юсупов. — Ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни самарали ҳал этишда бу муҳим аҳамиятга эга.

Жорий йилнинг 24 декабрида Тошкент шаҳар туман Кенгашларига сайлов бўлиб ўтади. Сайловдан сўнг ҳар бир туман Кенгашида депутатлик гуруҳлари тузилади. Бу сиё­сий партиялар янада тўлақонли фао­лият олиб боришига хизмат қилади. Бундан ке­йин туман Кенгашларининг депутатлар билан ишлаш тажрибасини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор берилади.

Тадбирда партия ташкилотларига тегишли тавсиялар берилди.

 

Маҳлиё АЛИҚУЛОВА

Медиатека

Сўров

ЎзХДП жойлардаги ўз фаоллари, барча даражадаги депутатлик бирлашмалари ва партиянинг ижтимоий ҳамкорлари (маҳалла, бандлик марказлари, манфаатдор корхоналар ва жамоат ташкилотлари)нинг биргаликдаги фаолияти тур... Батафсил