Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

11 Ноя 2017

Без названия.jpgМамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар тиббий хизмат сифатини янги босқичга кўтариб, халқимиз саломатлигини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Ушбу соҳанинг ҳуқуқий базаси шакллантирилиб, соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилишга қаратилган қатор фармон, қарор ва фармойишлар, миллий дастурлар қабул қилиниши ва ҳаётга татбиқ этилиши натижасида она ва бола скрининг хизмати, перинатал муассасалар тармоғи яратилиб, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича махсус марказларга асос солинди. Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишнинг ноёб тизими яратилди. Амалга оширилаётган узлуксиз ислоҳотлар туфайли мустақиллик йилларида оналар ўлими 3,2, болалар ўлими 3,4 баробарга камайди.

Соғлиқни сақлаш тизимида эришилаётган бу каби улкан ютуқлар жаҳон ҳамжамиятида эътироф этилиб, Ўзбекистоннинг “Соғлом она – соғлом бола” миллий модели бошқа мамлакатларга намуна сифатида тавсия этилмоқда.

Шу ўринда мамлакатимизда аҳоли саломатлигини таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш борасида жамиятимиздаги тиббий-ижтимоий ислоҳотлар жараёнида эл саломатлигини асраш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган шарафли ва масъулиятли касб соҳиблари – шифокор ва ҳамшираларнинг амалга ошираётган ишлари эътирофга сазовор.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси мамлакатимизнинг барча тиббиёт ходимларини касб байрами билан муборакбод этади ҳамда Сизларга мустаҳкам соғлик, аҳоли саломатлигини таъминлаш йўлидаги эзгу ишларингизда улкан зафарлар тилайди.

Ҳурмат билан,

Ўзбекистон Халқ демократик

партияси Марказий Кенгаши

Медиатека

Сўров

ЎзХДП жойлардаги ўз фаоллари, барча даражадаги депутатлик бирлашмалари ва партиянинг ижтимоий ҳамкорлари (маҳалла, бандлик марказлари, манфаатдор корхоналар ва жамоат ташкилотлари)нинг биргаликдаги фаолияти тур... Батафсил