Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТЛАРИ ТУЗИЛДИ

13 Ноя 2017

Ҳозирги кунда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгашидаги 614 та бошланғич партия ташкилотларида 33831 нафар аъзо жамланган. Ташкилотнинг 13611 аъзоси хотин-қизлар, 11347 таси эса ёшларни ташкил этади.

 Яқинда Ўзбекистон ХДП Муйноқ туман кенгашида ҳаракатсиз қолган бошланғич партия ташкилотлари ўрнига янги ташкилотлар тўзилди. Улар тумандаги ўрмон хўжалиги, давлат санитария эпидемиология назорат маркази, «Голд мастерс Муйноқ» жамияти, туман Халқ банки, Ажиниёз номидаги санаът ва мусиқа мактаби ёнидаги ахборот ресурс марказидаги бошланғич партия ташкилотлари.

Бугунги кунда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Муйноқ туман кенгашида 24 та бошланғич партия ташкилоти мавжуд бўлиб, 1405 нафар аъзо бириккан, дейди Ўзбекистон Халқ демократик партияси Муйноқ туман кенгаши раиси Кунсулув Носирова. Партия ташкилотларидан 18 таси самарали иш олиб бормоқда. Қолган 6 та бошланғич партия ташкилоти ўз ишини уддалай олмаганлиги сабабли тугатилиб, ўрнига янгилари ташкил этилди ва аъзолар қабул қилинди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қонликўл туман кенгашидаги «Туркистон» бошланғич партия ташкилотининг иш фаолияти қониқарсиз эканлигини ҳисобга олиб, ўрнига «Дўстлик» маҳалла фуқоралар йиғини ҳудудида янги «Кадастр» бошланғич партия ташкилоти тузилди ва 6 та аъзо қабул қилинди. Янгидан тузилган партия ташкилотига Азамат Айымқулов етакчи этиб сайланди. Ҳозирги пайтда туман миқёсида жами 29 та бошланғич партия ташкилоти 1123 нафар аъзоси билан ҳаракат қилмоқда. Беруний туман кенгашида 51 та бошланғич партия ташкилоти мавжуд бўлиб, 2860 нафар аъзо партиянинг мақсад ва дастурларини тарғиб қилиб келмоқда. Яқинда Беруний туманидаги «Автоустоз» маъсулияти чекланган жамияти қошида «Автоустоз» бошланғич партия ташкилоти тузилди. Бошланғич партия ташкилотига 14 нафар аъзо қабул қилиниб, унга Халқ деутатлари Беруний туман кенгаши депутатлик гуруҳи аъзоси Кенжабек Атажанов етакчи қилиб сайланди.

 

Минажатдин ҚУТЛИМУРАТОВ

Медиатека

Сўров

ЎзХДП жойлардаги ўз фаоллари, барча даражадаги депутатлик бирлашмалари ва партиянинг ижтимоий ҳамкорлари (маҳалла, бандлик марказлари, манфаатдор корхоналар ва жамоат ташкилотлари)нинг биргаликдаги фаолияти тур... Батафсил