Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

14 Ноя 2017

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ЎзХДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда долзарб масалалар ҳамда бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах шаҳрида Шароф Рашидов ҳайкалининг очилишига бағишланган тантанали маросимдаги ҳамда Самарқанд шаҳрида ўтган «Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» мавзусидаги халқаро конференцияда сўзлаган нутқларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида сўз юритилди.

Шунингдек, йиғилишда «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги, «Келажак бунёдкори» медалини таъсис этиш тўғрисида»ги ва бошқа қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.

ЎзХДП фракцияси аъзоларининг ушбу масалалар юзасидан билдирган фикр-мулоҳазалари билан газетамизнинг келгуси сонида танишасиз.

 

Санжар ШОТЎЛАГАНОВ олган сурат.

www.uzbekistonovozi.uz

Медиатека

Сўров

ЎзХДП жойлардаги ўз фаоллари, барча даражадаги депутатлик бирлашмалари ва партиянинг ижтимоий ҳамкорлари (маҳалла, бандлик марказлари, манфаатдор корхоналар ва жамоат ташкилотлари)нинг биргаликдаги фаолияти тур... Батафсил