22.06.2018

ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР УЙЛИ БЎЛДИ

Самарқанд шаҳридаги транспорт ва коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежининг бўш турган 3 қаватли биноси 2 миллиард 160 миллион сўм маблағ эвазига уй-жойга мослаштирилди. Мебель ва бошқа жиҳозлар билан таъминланди. Бир ва икки хонали 52 хонадон эҳтиёжманд оилаларга бепул топширилди.
Бинонинг биринчи қаватида маънавият ва тиббиёт хоналари ҳамда ушбу уйда яшовчиларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида тикув цехи...

22.06.2018

МУШТИПАР ОНА ҲАЙКАЛИ ЯРАТИЛИШИНИ ТАКЛИФ ЭТАМАН

Ассалому-алайкум ҳурматли таҳририят ходимлари!
Бу мактуб талаб ёки шикоят эмас, таклиф нуқтаи назаридан битилган. Ўтган асрнинг 50-60 йилларида колхоз даласида ўсмир колхозчи бўлиб ишладим. Урушдан кейинги йиллар, қаҳатчилик, кўп эркакларимиз урушга кетиб, қайтиб келмаган, фронтда ҳалок бўлганларнинг бева қолган аёллари, фронтдан ногирон бўлиб қайтган эркаклар ва болалар — ҳамма далада меҳнат қиларди...

21.06.2018

ПОЙТАХТДАГИ УЧ ОНА — ВАТАН ВА ХАЛҚ ТИМСОЛИ

Сурхондарёлик жонкуяр нуроний — Сулаймон бобо Мавлонов билдирган фикр-мулоҳазалар ва илгари сурган таклифлар билан танишдим. Отахоннинг бир нуқтаи назарлари — жуда эътиборли: ҳар бир ҳайкал муайян бир ғояни ифодалайди.
Мактуб муаллифи пойтахтимизнинг Хотира майдонидаги Мотамсаро она ҳайкали номига ҳам, ўзига ҳам эътироз қилаётганлари йўқ. Фақат Тошкент шаҳрида Тож Маҳалга ўхшаган бир сарой қурилиб, у ерда яна бир...

21.06.2018

ҲАМКОРЛИК ЁШЛАРНИНГ ТАШАББУСЛАРИ РЎЁБГА ЧИҚИШИГА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки томонидан ёшларнинг янги тадбиркорлик ташаббуслари — «start up» лойиҳаларини амалга оширишни фаол қўллаб-қувватлаш мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.
— Президентимизнинг 2017 йил 5 июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди, — дейди «Ўзмиллийбанк» Бошқаруви раиси ўринбосари Аброр Мухамедхонов...

21.06.2018

КЎЗИМ ЯНА ЁРУҒ ДУНЁНИ КЎРДИ

Ҳурматли таҳририят! Яқинда кўзларимда жуда кучли оғриқ ҳис қилдим. Шундан кейин кўрмай қолдим. Бутун олам зулмат-қоронғуликда қолган эди гўё. Менинг бу ҳолатимни кўриб, фарзандларим шошилинч тиббий ёрдамни чақиришди. Навбатчи врач менинг кўзимни текшириб кўргач, Тошкент тиббиёт академиясининг иккинчи клиникасига олиб борди.

21.06.2018

МИРИШКОР ҲАР СОҲАДА ПЕШҚАДАМ

Туман ғаллакорлари мамлакатда биринчи бўлиб дон топшириш шартномасини бажаришди.
Қолоқлиқ ботқоғига ботиб, эртанги куни хавотирли бўлиб қолган туман кейинги икки йилда қаддини ростлай бошлади. Ўтган йили ғалла ва пахта режалари бажарилганини эшитиб, биров ишонса, биров ишонмади. Мана, бу йил ҳам туманда буғдойдан мўл ҳосил етиштирилди. Миришкор мамлакатда биринчи бўлиб дон сотиш режасини уддалагани...

21.06.2018

ДЕҲҚОНЛАРНИНГ ДАРДУ ТАШВИШИ

Олтинсой туманида эртапишар картошка ва пиёз мўл бўлди.
Аммо харидор йўқ, ҳосил нобуд бўлмоқда.
Бугун Сурхондарёда эртапишар картошка ва пиёз нарх-навоси ерга тушиб кетгани, сотиш муаммо бўлаётгани кўп гапириладиган бўлиб қолди. Фермерлар ва томорқа ер эгалари меҳнатига куйиб қолаётганидан ёзғиради. Бу масалани атрофлича ўрганиш, деҳқонлар-у депутатларнинг фикрини билиш мақсадида Олтинсой туманида бўлдик...

21.06.2018

ҲУҚУҚИНИ БИЛГАН АДАШМАЙДИ

Бугун мамлакатимиз суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг барчаси фуқаролар ҳуқуқлари ҳимоясига қаратилган. Фуқаролар ҳуқуқлари ҳимояси жамиятда ҳуқуқий маданият қанчалик юксалганига боғлиқ. Бошқача айтганда, оддий фуқародан тортиб мансабдор шахсгача қонунни яхши билса, уни ҳурмат қилса, ўз ҳуқуқи ва бурчини чуқур англаса, ҳеч кимнинг ҳуқуқлари бузилмайди, жиноятларнинг олди олинади. Мавжуд муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан маҳаллаларда сайёр суд ҳамда сайёр учрашувлар ўтказилмоқда...

21.06.2018

ФИКРАТ ДАРҒАЛАРИ

Бугун «Ўзбекистон овози» газетасининг ташкил топганига юз йил тўлди. Бу газета 1918 йил 21 июнда «Иштирокиюн» номи билан саккиз юз нусхада босилган эди. Газета Ўзбекистондагина эмас, бутун Туркистон ўлкасида биринчи миллий матбуот нашри сифатида намоён бўлган. Тарихий манбаларда ёзилишича, газетанинг биринчи сони чиқиши ўлкамизда халқ байрами сифатида нишонланган.
Газетамиз 1920 йил 12 декабрдан «Қизил байроқ», кейинроқ «Туркистон», 1924 йил...


Саҳифалар: 1 2 3 4 5 ... 221 Навбатдагиси