Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

МУАММОГА ЕЧИМ ТОПИЛДИ

21 Апр 2017

Ҳаётда ҳар хил ҳолатлар бўлиб турар экан. Масалан, мен Арнасой туман машина-трактор паркида ишлаган давримдаги иш ҳақимдан 3 миллион 250 минг сўм маблағни бир неча йилдан бери ололмай юрган эдим. Бу борада адолат истаб, 2014 йилда Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судига ҳам мурожаат қилдим. Суд 2014 йил 14 октябрь куни масалани кўриб чиқиб, менинг фойдамга ҳал қилув қарори чиқарди. Шундан сўнг суд ижро департаменти Жиззах шаҳар бўлими ходимлари иш ҳақимнинг 500 минг сўмини ундириб берди. Қолган 2 мил­лион 750 сўмини яна ололмадим.

Яна югур-югур бошланди. Маблағнинг қолганини ундириш учун туман машина-трактор паркига, суд ижро департаменти Жиззах шаҳар бўлимига бир неча марта қатнадим.

Орадан икки йилдан кўпроқ вақт ўтди. Ниҳоят, жорий йил март ойида ўз фаолиятини бошлаган Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ қабулхонасига мурожаат қилдим. Қарангки, қабулхонадагиларнинг аралашувидан сўнг йиллар мобайнида мени қийнаб келган масала бир кунда ўз ечимини топди.

Тўғри, масала ҳал бўлди. Иш ҳақимни тўлиқ ундириб олдим. Лекин шу муносабат билан кўнглимдан ўтган бир гапни айтмоқчиман. Жойларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ қабулхоналари ташкил этилгани айни муддао бўлди. Чунки уларда биз каби оддий одамларни қийнаб, ташвишга солиб келаётган юзлаб, минглаб муаммолар ҳал этилмоқда. Халқ қабулхоналари ишидан ўрнак олаётган маҳаллий раҳбарлар фуқаролар мурожаатларини шахсан ўз назоратларига олишса, уларни муаммога айланмасидан жойида ҳал қилиш чора-тадбирларини кўришса, нур устига аъло нур бўларди.

 

Бобобек ЮСУПОВ,

Арнасой тумани «Самарқанд» қишлоғи, меҳнат фахрийси.

Медиатека

Сўров

ЎзХДП жойлардаги ўз фаоллари, барча даражадаги депутатлик бирлашмалари ва партиянинг ижтимоий ҳамкорлари (маҳалла, бандлик марказлари, манфаатдор корхоналар ва жамоат ташкилотлари)нинг биргаликдаги фаолияти тур... Батафсил