Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ПАХТАКОР ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

29 Янв 2018

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят ва Пахтакор туман кенгашлари томонидан аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларга тегишли мутасаддиларнинг малакали жавобларини олиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят ва Пахтакор туман кенгашлари масъуллари, депутатлар, Пахтакор туман ҳокими Н.Ғ.Қўшоқов, унинг биринчи ўринбосари Ш.Шодмонов, Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари У.Жангиров ҳамда тумандаги идора ва ташкилот раҳбарлари ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этди.

2.jpgБўлиб ўтган учрашувда фуқаролардан жами 27 та мурожаат тушган бўлиб, уларнинг 23 таси туман даражасида, 2 таси вилоят даражасида, 2 таси эса республика даражасида кўтарилган масалалардир. Кўтарилган масалаларнинг 23 таси жойида туман ҳокимлиги, тегишли идора ва ташкилотлар томонидан хал этилиши белгилаб олинди.

3.jpgХусусан, мурожаатларда фуқаролар томонидан ички йўлларни таъмирлаш, янги МФЙ ташкил этиш, арзон уй-жой билан таъминлаш, ирригация масалалари, моддий ёрдам ажратиш, уй-жой учун ер майдони ажратиш ва бошқа шу каби масалалар кўтарилди. Уларнинг ечими юзасидан туман ҳокими томонидан идора ва ташкилотларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.

4.jpgУчрашув сўнгида фуқаролар мурожаатлари юзасидан Ўзбекистон ХДП ташкилотлари, депутатлик бирлашмалари томонидан жамоатчилик ва депутатлик назорати ўрнатишга келишиб олинди.

 

Дилшод НОРМАТОВ,

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши бўлим бошлиғи.