Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

БИЗНИ УМУМХАЛҚ ҲАШАРИ БИРЛАШТИРАДИ

18 Мар 2018

Халқимиз севган байрамлару сайллар ёшу қарининг кўнглидагидек ўтиши, бундай лаҳзаларда одамлар кайфиятини кўтариш, ҳашарларга, ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилади.

Шу кунларда халқимизнинг асл миллий байрамларидан бири бўлган Наврўз аёмини муносиб нишонлаш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб катта тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 23 февралдаги “2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида умумхалқ байрамини юқори савияда ўтказишга оид вазифалар белгилаб берилди.

2.JPGЎзбекистон Халқ демократик партияси ходимлари ҳам умумхалқ ҳашарида муносиб иштирок этишмоқда. Наврўз инсонларни меҳр-мурувват, дўстлик, аҳиллик ва бирдамликка чорловчи улуғ айёмдир. Байрам арафаси кунлари ёрдамга муҳтож инсонлар, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга беғараз кўмак бериш ҳам эзгу қадриятларимиздан саналади.

Партиямиз дастурий мақсадларидан келиб чиққан ҳолда, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш мақсадида Ўзбекистон Халқ демократик партияси вакиллари хонадонларига бориб, уларнинг турар жойлари ва уй хўжаликларини таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишларига кўмак беришмоқда.

3.JPGАйнан шу вазифалардан бири шаҳарларимиз, маҳалла ва хонодонларимизни ободонлаштириш, тозалаш ва дов-дарахтларни буталаб, ерларни юмшатиш ва ариқ-зовурларни тартибга солиш ва бошқалар.

Уюшқоқлик, покизалик ва меҳр-оқибат рамзи бўлмиш ҳашар, халқимизнинг минг йиллар оша қадрланиб келинаётган азалий удумларидан бири саналади. Юртимизда турли байрамлар, муқаддас саналар олдидан умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш ва шу орқали ҳудудларни ободонлаштириш яхши анъанага айланган.

5.JPGАйни баҳор кунлари маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида эрта тонгдан бошлаб хайрия ҳашарлари ташкил этилиб, унда халқимизнинг барча қатлами фаол иштирок этмоқда.

IMG_2246.JPG

IMG_2256.JPG

IMG_2260.JPG

IMG_2269.JPG

IMG_2276.JPG

IMG_2283.JPG

IMG_2294.JPG

IMG_2311.JPGIMG_2318.JPGIMG_2332.JPG


 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Матбуот хизмтати.