Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

АНДИЖОН ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЧИНОР ВА ЁНҒОҚЛАРНИ КЕСИШ ҲАҚИДА ГАПИРДИ.

12 Авг 2017

Охирги пайтда нега Андижонда кўп дарахтлар кесиляпти?

Бу саволга 12 август куни Андижон вилоятида бўлиб ўтган Пресс-клубда Андижон вилоят ҳокими шундай жавоб берган. “Иккита йўналиш, биринчиси қайсидир йўлларни кенгайтириш мақсадида дарахтлар кесиляпти, лекин бу асосий масала эмас, асосий масала чинор дарахти масаласи ҳисобланади. Биласизми, энди бу ҳам одамларимизнинг ўртача умр ёши 73 ёш, 75 ёш бўлди дейишяпти, ўртача умр кўриш узайяпти дейишяпти, нимадан бу ҳаммаси мана шу ҳукуматимиз томонидан чиқарилаётган, муҳтарам Президентимиз томонидан чиқарилаётган қарор, фармонларни ҳаётийлиги, инсон саломатлиги билан, инсонни узоқ умр кўриши билан боғлиқ масалалар бўлаётгани, иккита дарахт бор, биттаси бу чинор, иккинчиси эса ёнғоқ дарахти. Ҳар икки дарахт ҳаводан кислородни олиб, ўзидан карбонад ангидрид газини чиқаради.

Ҳоким сўзини давом эттириб, қолган дарахтлар, арча, қарағай дарахтлари ҳаводаги карбонад газини олиб, ўзидан кислород чиқаради. Эскиларимизда бир гап бор, ёнғоқнинг тагида ухлаб қолмагин, жин уриб кетади, дейди. Ҳеч қанақа жин йўқ, агар организмда озгина етишмовчилик бўлса, касал одам бўлса халиги чиқаётган карбонад ангидрид гази ҳисобига ҳаво етишмаслик ҳолати бўлади, касал бўлади. Бўлди бошқа сабаби йўқ” дейди.

Тўғри чинор ўз йўлига, лекин ёнғоқ дарахтининг кони фойда эканлигини унутмаслигимиз лозим.

Бу борада Президент Шавкат Мирзиёевнинг 1 июндаги қарори билан Ўзбекистонда ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси ташкил этилди. Унга кўра, ёнғоқ етиштириш хажмини кенгайтириш борасида кўрсатмалар берилган. Ёнғоқ дарахти кўчатларини ўтқазиш учун чет эллик мутахассислар билан биргаликда Андижон, Қашқадарё, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида табиий-иқлим шароитлари ва тупроқ таркиби бўйича ёнғоқ кўчатларини экиш учун қулай, умумий майдони 10 минг гектаргача бўлган ер участкаларини ажратиш режалаштирилган.

Изоҳ учун: Ёнғоқ дарахти – кони фойда. Ёғочи мебелсозлик саноати учун қимматбаҳо хомашё бўлса, баргидан тортиб мевасигача шифобахш хусусиятга эга. Халқ табобатида ёнғоқнинг барглари, гуллари, мева ғўраси, пўстлоғи, пўчоғи, мағзининг пўстлоғи ва мойидан кенг фойдаланилади. Масалан, ёнғоқ ғўраси камқонликда наф берса, ундан тайёрланган мураббо гипертония, қандли диабетни даволашда яхши самара беради. Баргларидан тайёрланган дамлама меъда яраси, атеросклероз, шунингдек, йирингли яраларга тавсия қилинади. Баргининг қайнатмаси соч тўкилишининг олдини олиб, ўсишини тезлаштиради.

Бу фикримизни буюк табиб Абу Али ибн Сино асарлари ҳам тасдиқлайди. Мисол учун, ёнғоқ япроғи шираси илиқ ҳолда қулоққа томизилса, йиринглашнинг олди олинади. Қобиғининг қуюлтирилган шираси томоқ оғриғини босиб, йўталга малҳам бўлади. Қовурилгани киндик устига қўйилса, ичак оғриқларини босиб, ич кетишини тўхтатади. Ёнғоқ мағзи, айниқса, жуда фойдали. Унинг таркибидаги темир, фосфор, мис, серотин моддалари, мой ва оқсил таом ҳазмини яхшилайди, қувватни ошириб, асаб тизими фаолиятини меъёрлаштиради.

Медиатека

Сўров

ЎзХДП жойлардаги ўз фаоллари, барча даражадаги депутатлик бирлашмалари ва партиянинг ижтимоий ҳамкорлари (маҳалла, бандлик марказлари, манфаатдор корхоналар ва жамоат ташкилотлари)нинг биргаликдаги фаолияти тур... Батафсил