Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Алишер Саъдуллаев: “Girlsdevelopmentclub лойиҳаси республикамизнинг барча минтақаларида тарқатилади”

13 Сен 2017

Мамлакатимиз тарихидаги энг ёш халқ таълими вазирининг ўринбосари Алишер Саъдуллаев Facebook даги ўз саҳафасида Халқ таълими вазирлигининг янги ходими - Ўзбек Давлат жаҳон тиллари университети битирувчиси, ўқувчи ва ёшлар билан ишлаш бўйича Бошқарма бош инспектори лавозимига тайинланган Гавҳар Сагдуллаевани таништирди ва унинг Girlsdevelopmentclub лойиҳаси бутун республика бўйича тарқатилиши тўғрисида гапириб берди.

“Яхши янгилик!... Агар эсингизда бўлса, мен Халқ таълими вазирлигида ўқувчи ва ёшлар билан ишлаш бўйича янги бошқарма очилиши тўғрисида хабар қилган эдим. Халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланган биринчи кунимдан бошлаб, мамлакатимиз ривожланишига ўз хиссасисини қўшиш истагида бўлган маслакдошлар командасини йиғиш мақсадини олдимга қўйган эдим. Ҳозир сизларни янги бошқарма ходимлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти командасининг биринчи аъзолари билан таништирмоқчиман”, - таъкидлади Саъдуллаев , қизни таништира туриб.

Гавҳар Сагдуллаевани машҳур фильмдаги ибора билан таърифласа бўлади: “Студент, комсомол қиз, спортчи . Ва ниҳоят соҳибжамол қиз!”

Сагдуллаева - Республикада машҳур бўлган Girlsdevelopmentclub ( “Қизлар ривожланиш клуби”) лойиҳасининг муаллифи, Upgrade аёллар маркази асосчиси, “Келажак овози - 2012” республика танловининг лауреати, Зульфия номидаги Давлат мукофоти танловининг Республика босқичи қатнашчиси ,” Менинг юртим-MY5» телеканалининг журналисти.

Қизларимизни иновация ва таълим лойиҳаларига қизиқишларини ривожлантириш зарур, илмийни илмий тадқиқотларга жалб қилишимиз , улар орасида иқтидорлиларни танлаш керак, - таъкидлади Саъдуллаев.

Ҳозирги вақтда Халқ таълими вазирлиги ушбу йўналишлар билан боғлиқ бир қатор лойиҳалар ишлаб чиқди, унинг вазифаларидан энг биринчиси – Girlsdevelopmentclub лойиҳасини республиканинг барча минтақаларида кенгайтиришдир.

 

Манба: «Uzbekistan Today»

Медиатека

Сўров

ЎзХДП жойлардаги ўз фаоллари, барча даражадаги депутатлик бирлашмалари ва партиянинг ижтимоий ҳамкорлари (маҳалла, бандлик марказлари, манфаатдор корхоналар ва жамоат ташкилотлари)нинг биргаликдаги фаолияти тур... Батафсил