Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Халқаро воқеалар

21.06.2018

ЎЗБЕКИСТОН ТУРИЗМ СОҲАСИ РИВОЖИ ЖАНУБИЙ КОРЕЯ НИГОҲИДА

Яқинда Сеулда «Korea World Travel Fair 2018» халқаро сайёҳлик ярмаркаси бўлиб ўтди.
Ҳар йили ўтказиладиган мазкур кўргазмада бутун дунёдан туристик агентликлар, авиакомпаниялар, туризм бўйича миллий ва минтақавий кенгашлар, сайёҳлик маъмуриятлари, йирик меҳмонхона мажмуалари ҳамда курортлар вакиллари иштирок этади. Жорий йили ярмаркада 60 дан ортиқ мамлакатдан келган 500 нафардан зиёд соҳа мутахассиси қатнашди.

БУГУН РАВШАН ЭРМАТОВ МАЙДОНГА ТУШАДИ 21.06.2018

БУГУН РАВШАН ЭРМАТОВ МАЙДОНГА ТУШАДИ

Россияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати футбол ишқибозларига кутилмаган натижалар ва қизиқарли ўйинлар улашишда давом этмоқда.
Станислав Черчесов бошчилигидаги Россия терма жамоаси биринчи ўйинда Саудия Арабистони вакилларини 5:0 ҳисобида мағлуб этганида мухлислар ҳар хил фикр билдиришди. Кимдир Россия терма жамоаси тайёргарлигига юқори баҳо берса, кимдир рақиб унча кучли эмаслигини айтди. Россияликлар иккинчи ўйинда Миср терма жамоасини...

ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДА КУЧСИЗЛАР БЎЛМАЙДИ 19.06.2018

ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДА КУЧСИЗЛАР БЎЛМАЙДИ

Жаҳон чемпионатининг ҳар бир ўйини ҳаяжонли ва кутилмаган натижалар билан ўтмоқда. Мана-ман деган башоратчилар ҳам лол бўлиб қолишмоқда.
Мексика терма жамоаси кўпчилик учун кутилмаганда амалдаги жаҳон чемпиони Германия терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Бразилия терма жамоаси эса 1978 йилдан сўнг илк бор мусобақанинг биринчи ўйинида ғалаба қозона олмади. Бразилия — Швейцария терма жамоалари дуранг (1:1) ўйнади...

19.06.2018

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ БАЁНОТИ

Тошкент шаҳрида 2018 йил 27 март куни бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференция давомида эришилган келишувларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ушбу мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш ва уни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашишга қаратилган саъй-ҳаракатларни давом эттирмоқда.
Ўзбекистон ўтган давр мобайнида Афғонистон ҳукумати, АҚШ, ХХР, Россия, Халқаро мулоқот гуруҳига аъзо мамлакатлар, Евроосиё минтақаси...

ЎЙИНЛАР БУГУН БОШЛАНАДИ 14.06.2018

ЎЙИНЛАР БУГУН БОШЛАНАДИ

Бугун Москвадаги «Лужники» стадионида жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Ушбу улкан шоу дастури Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади. Бу галги жаҳон чемпионати мадҳиясини америкалик машҳур актёр Уилл Смит, хип-хоп ижрочиси Ники Жем, альбаниялик қўшиқчи Эра Истефи биргаликда ижро этади. Очилиш маросимидан сўнг илк ўйин — Россия — Саудия Арабистони учрашуви бошланади...

ECONOMICTIMES: ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ВА НАРЕНДРА МОДИ МУҲИМ МАСАЛАЛАРДА МУЗОКАРА ЎТКАЗДИ... 14.06.2018

ECONOMICTIMES: ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ВА НАРЕНДРА МОДИ МУҲИМ МАСАЛАЛАРДА МУЗОКАРА ЎТКАЗДИ...

Хитойнинг Циндао шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти йиғилиши доирасида Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан учрашди.
Икки давлат етакчилари ҳамкорлик алоқаларини ҳар бир йўналишда, айниқса, иқтисодий ва маданий соҳаларда ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар, дейилади Ҳиндистоннинг Economictimes сайтида эълон қилинган мақолада...

14.06.2018

САМИМИЙ ҚУТЛОВЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев
Жаноби Олийларига
Муҳтарам Президент Жаноблари!
Америка халқи номидан Мелания ва мен Сизга ва Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити муносабати билан самимий табрикларимизни йўллаймиз.
Рамазон ойининг якунланишини нишонлар эканмиз, қўшниларга ёрдам бериш ва турли эътиқодга мансуб одамлар билан...

ҒАЛАБАГА ИШТИЁҚ ҚЎШИМЧА КУЧ БЕРАДИ 12.06.2018

ҒАЛАБАГА ИШТИЁҚ ҚЎШИМЧА КУЧ БЕРАДИ

Муайтай бўйича Таиландда профессионаллар ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Жасур Неъматов олтин медални қўлга киритди. Жусур чемпионатда 61 килограмм вазн тоифасида учта жанг ўтказди.
— Биринчи жангимда таиландлик муайтайчини очколар ҳисобида мағлубиятга учратдим, — дейди у. — Ярим финалда франциялик рақибимни нокаут қилдим. Финалда яна мезбонлар вакилига дуч келдим. Рақибимнинг лақаби «Танк» бўлиб, оғир зарбаларни кўтарар, умуман орқага қайтмас...

БУТУН ДУНЁ ҲАЯЖОН БИЛАН КУТАЁТГАН ФУТБОЛ БАЙРАМИ ЭРТА ЭМАС ИНДИН БОШЛАНАДИ 12.06.2018

БУТУН ДУНЁ ҲАЯЖОН БИЛАН КУТАЁТГАН ФУТБОЛ БАЙРАМИ ЭРТА ЭМАС ИНДИН БОШЛАНАДИ

Дунёнинг энг кучли 32 терма жамоаси Россиянинг бир қатор шаҳарларидаги стадионларда чемпионлик учун кураш олиб боради.
Мана шундай катта футбол байрамида ўзбекистонликлар ҳам қатнашмоқда. Осиёнинг 5 карра энг яхши ҳаками, жаҳон чемпионати учрашувларини бошқариш бўйича рекорд соҳиби Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчилари — Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов ўйинларни бошқариш учун иштирок этишади. Улар ФИФАнинг ҳакамлар қўмитаси яқинда эълон қилган жаҳон чемпионатида ишлайдиган 36 нафар бош ҳакам...

ЎЗАРО ИШОНЧ ВА МАНФААТДОРЛИК — МУШТАРАК ЮТУҚЛАР АСОСИ 12.06.2018

ЎЗАРО ИШОНЧ ВА МАНФААТДОРЛИК — МУШТАРАК ЮТУҚЛАР АСОСИ

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8-10 июнь кунлари Хитойнинг Циндао шаҳрида бўлиб, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг ўн саккизинчи мажлисида иштирок этди.
Саммит доирасида 9 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари бир қатор икки томонлама ва кўп томонлама учрашувлар ўтказиб, кун тартибидаги энг долзарб минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилдилар...

Саҳифалар: 1 2 3 4 5 ... 26 Навбатдагиси