Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЎЗГАРИШЛАР ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ НИГОҲИДА

3 Янв 2018

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакати­мизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида бўлиб турибди. Мазкур ислоҳотлар натижалари ва келгусидаги устувор йўналишлар баён этилган Олий Мажлисга Мурожаатнома ҳам бутун дунё жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотди.

 

«The New York Times» нашри (АҚШ):

Ўзбекистон ўз эшикларини очмоқ­даЎзбекистон Президенти Шавкат ­Мирзиёев иқтисодиётни ислоҳ этишнибошлаган.

Жаҳон банки Ўзбекистонни бизнес юритиш шароитларини сезиларли даражада енгиллаштирган ўнта давлатқаторига киритдиКорхоналарни рўйхатдан ўтказишқурилишга рухсат олишминоритар инвесторларниҳимоя қилишсолиққа тортиш ва электр таъминоти тизимига улаш соҳаларида тизимли ишлар амалгаоширилди.

Жаҳон банкининг бизнес юритиш шароитларининг қулайлигига баҳо берадиган Doing Business рейтингидаЎзбекистон 190 мамлакат ичида 74-ўринни эгаллабХитой ва Украинани ­ортда қолдирди.

«The Nikkei» нашри (Япония):

Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан алоқаларининг мустаҳкам­ланиши Марказий Осиёнинг кўрини­шиниўзгартириши ва минтақанинг халқаро майдондаги таъсирини ошириши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган халқ­аро анжуманда Марказий Осиёдавлатлари орасида олий даражадаги учрашувларни мунтазам ўтказиб бориш бўйича берган таклифимамлакатнинг бундай ҳамкорликда етакчи роль ўйнашга интилаётганини кўрсатади ва жиддий дипломатикўзгаришларга олиб келади.

Қўшни давлатлар билан ҳамкор­ликнинг мустаҳкамланиши хавфсизлик ва чегара муаммоларини ечишҳамда минтақада транспорт инфраструк­турасини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эгаЎзбекистонхорижий сармояларни жалб қилишга ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга ёрдам берадиган муҳитяратишиқтисодиётни модернизация қилишвалюта тизимини эркинлаштиришга интилмоқда.

«Новости» ахборот агентлиги (Россия):

Президентлигининг биринчи йилида Шавкат Мирзиёев давлатни янги бос­қичда ривожлантиришгақаратилган 100 дан ортиқ фармон ва қарорни имзоладишунингдекҳукуматда ва жойлардаги ҳокимияторганларида жиддий ўзгаришлар қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ҳукумат аъзоларидан ҳисобот талаб қилади. 2005 йилда Ўзбекистонда олиб борилаётган иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлардан қониқмагани учун ўз фаолиятини тўхтатган Европа тикланиш ва тараққиёт банки ноябрь ойида қайтадан фаолият юрита бошлади.

Сентябрь ойида Ўзбекистон миллий валютаси — сўмнинг эркин конвер­тацияси очилгани Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигининг биринчи йилидаги энг асосий ютуқлардан бўлди.

Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамб­леясининг 72-сессиясида терроризмга қарши куч ишлатиш йўли билан курашиш усули ўзини оқла­маётгани, одамлар, биринчи навбатда, ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш энг муҳим вазифа эканини қайд этди.

Ўзбекистон раҳбари, шунингдек, минтақаларга ташрифи чоғида ўз ҳаётини экстремистик фаолият билан боғлаганларнинг яқин қариндошларини ижтимоий ҳаётдан четлатиш ама­лиётини давом эттирмаслик зарур­лигини таъкидлади...

 

ЎзА

Медиатека

Сўров

ЎзХДП жойлардаги ўз фаоллари, барча даражадаги депутатлик бирлашмалари ва партиянинг ижтимоий ҳамкорлари (маҳалл... Батафсил