Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ПХЁНЧХАНДА ҚИШКИ ОЛИМПИЯ ЎЙИНЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

13 Фев 2018

Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида ХХIII қишки Олимпия ўйинлари давом этмоқда. Нуфузли мусобақада 92 давлатнинг 3500 нафардан ортиқ спортчиси 15 спорт тури бўйича медаллар учун кураш олиб бормоқда.

Мазкур Олимпия ўйинларида мамлакатимиз шарафини фигурали учиш баҳс­ларида Миша Ге ва тоғ чанғиси бўйича Комилжон Тўхтаев ҳимоя қилади. Миша Ге 16 февраль куни бошланадиган фигурали учишнинг қисқа дастурида, 17 февраль куни эркин дастур бўйича ўз маҳоратини намойиш этади. Комилжон Тўхтаев 18 февраль куни тоғ чанғисининг гигант слалом, 22 февралда слалом бўйича ўтадиган мусобақаларда қатнашади.

Пхёнчхандаги Олимпиаданинг олтинчи кунги баҳсларидан сўнг Германия терма жамоаси 4 олтин, 1 кумуш, 2 бронза медалини қўлга киритиб, пешқадамлик қиляпти.

Голландия терма жамоаси спортчилари 3 олтин, 2 кумуш ва 2 бронза медали билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. 2 олтин, 4 кумуш, 3 бронза медалига сазовор бўлган Норвегия терма жамоаси учинчи ўриндан жой олган.

Бугунги кунга қадар жами 17 давлат терма жамоалари камида биттадан бронза медалини қўлга киритди.

Кеча Олимпиада — 2018 доирасида спортчилар 7 медаллар жамланмаси учун баҳс олиб боришди.

Мусобақа 25 февралга қадар давом этади.

 

Шаҳбоз САИДОВ