Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

УМУМХАЛҚ ХАШАРИ ҚАШҚАДАРЁДА: ПАРТИЯНИНГ ЁШЛАР ҚАНОТИ ФАОЛЛАРИ

18 Мар 2018

Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши ва Қарши туман партия кенгаши “Истиқбол” ёшлар қаноти фаоллари бугун эрта тонгдан кексалар ва қарияларнинг ҳолидан хабар олиб, уларнинг хонадонларида ободонлаштириш ишларини ташкил этиб, уй ишларига ёрдамлашдилар.

photo_2018-03-17_19-39-19.jpgҚарши туманидаги “Батош” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган 1-гуруҳ ногирони М.Рўзиева хонадонида хашар ўтказилиб, томорқа ерларини ободонлаштириш ишларига кўмаклашилди.

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Матбуот хизмати