Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

БУТУН ДУНЁ ҲАЯЖОН БИЛАН КУТАЁТГАН ФУТБОЛ БАЙРАМИ ЭРТА ЭМАС ИНДИН БОШЛАНАДИ

12 Июн 2018

Дунёнинг энг кучли 32 терма жамоаси Россиянинг бир қатор шаҳарларидаги стадионларда чемпионлик учун кураш олиб боради.

Мана шундай катта футбол байрамида ўзбекистонликлар ҳам қатнашмоқда. Осиёнинг 5 карра энг яхши ҳаками, жаҳон чемпионати учрашувларини бошқариш бўйича рекорд соҳиби Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчилари — Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов ўйинларни бошқариш учун иштирок этишади. Улар ­ФИФАнинг ҳакамлар қўмитаси яқинда эълон қилган жаҳон чемпионатида ишлайдиган 36 нафар бош ҳакам ва 63 нафар ён ҳакамлар рўйхатидан ўрин олган. Демак, ­Равшан Эрматовда ўз рекордини янгилаш учун имко­ният бор.

Шунингдек, жаҳон чемпионатида ҳакамлар назоратчиси сифатида Фарҳод Абдуллаев, комиссар сифатида Олим ­Орипов иштирок этади. Ўзбек футболи тарихида биринчи марта жаҳон чемпионатида бош ҳакам, лайнсменлар, ҳакамлар назоратчиси ва учрашув комиссари тўлиқ таркибда иштирок этмоқда.

Дастлабки ўйин 14 июнь куни Москва вақти билан 18:00да бошланади. Бу йилги жаҳон чемпионати янада шиддатли ўйинларга бой бўлишини кўплаб футбол экспертлари тахмин қилишмоқда...


www.uzbekistonovozi.uz