Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ЎЗБEКИСТОННИНГ РОССИЯДАГИ ЭЛЧИХОНАСИ АХБОРОТИ

9 Авг 2017

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси маълумотларига биноан 2017 йил 8 август куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 22:00да Россия Федерацияси Оренбург вилоятининг Нижняя Павловка – Холодне Ключи йўлининг 12 километрида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Йўлда «Мерcэдес» микроавтобуси ва «Чевролет Ланос» енгил автомобильи тўқнашган. Россия ФВВ маълумотларига кўра «Чевролет Ланос» автомобильидаги 2 нафар Россия фуқароси вафот этган. Микроавтобусда бўлган 13 нафар Ўзбекистон фуқароси енгил жароҳат олган. Микроавтобус йўловчилари шаҳар ва туман касалхоналарига етказилган ва тиббий кўрикдан сўнг қўйиб юборилган.

Элчихона Консуллик бўлими ушбу ҳодиса натижасида жабр кўрган Ўзбекистон фуқароларига зарур ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Маҳаллий ҳокимият билан, жумладан вилоят губернатори ва Оренбург тумани маъмурияти билан алоқа ўрнатилган.

 

Манба: mfa.uz

Медиатека

Сўров

ЎзХДП жойлардаги ўз фаоллари, барча даражадаги депутатлик бирлашмалари ва партиянинг ижтимоий ҳамкорлари (маҳалла, бандлик марказлари, манфаатдор корхоналар ва жамоат ташкилотлари)нинг биргаликдаги фаолияти тур... Батафсил