Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

МАМЛАКАТИМИЗНИНГ САЙЁҲЛИК САЛОҲИЯТИ ГРEЦИЯЛИКЛАР НИГОҲИДА

9 Авг 2017

Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти бўйича дунёда етакчи ўринларни эгаллайди. Шу сабабли ҳам сўнгги йилларда бутун дунё сайёҳларининг республикамизга бўлган қизиқишлари, хусусан, уларнинг кўҳна шаҳарларимизни зиёрат қилиш, заминимизнинг бетакрор манзараси ва халқимизнинг ноёб маданияти билан яқиндан танишиш истаги тобора ортиб бормоқда.

Яқинда Афина шаҳрида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига бағишлаб ўтказилган тадбирда ана шу мавзу долзарблик касб этмоқда.

Греция-Ўзбекистон маданий ва ишбилармон ҳамкорлик маркази ҳамда мамлакатимизнинг Афина шаҳридаги Бош консулхонаси билан биргаликда ташкил этилган мазкур учрашувда Грециянинг қатор туркомпаниялари, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир чоғида Греция-Ўзбекистон маданий ва ишбилармон ҳамкорлик маркази раҳбари К.Ламбракис мамлакатимизнинг ноёб жўғрофий жойлашуви ва манзараси, юртимизда сайёҳларнинг яхши дам олишлари ва саёҳат қилишлари учун улкан имкониятлар яратилгани республикамизнинг сайёҳлик соҳаси тараққий этишида муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

– Ўзбекистон сайёҳлик бўйича йилдан-йилга бутун дунёда машҳур бўлмоқда. Бунга ҳукуматнинг меҳмондўстлик инфратузилмасини ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган сиёсати хизмат қилмоқда. Мамлакатнинг бой маданий мероси ва ўзбек халқининг самимий ва хушмуомалалиги европалик сайёҳларни ўзига жалб этмоқда.

Грециянинг “Open Ways Tour” сайёҳлик компанияси раҳбари М.Казириди Ўзбекистонда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган турли давр ва тамаддунларга оид кўплаб тарихий-маданий ёдгорликлар жойлашганини алоҳида қайд этди.

– Тошкент, Самарқанд, Хива, Бухоро, Шаҳрисабз ва Термиз каби кўҳна шаҳарларда жойлашган ўрта аср меъморчилигига оид ноёб ёдгорликлар, шунингдек, ўзбек халқининг кўпасрлик ҳунармандлик анъаналари ва ажойиб урф-одатлари турли мамлакатлардан кўплаб сайёҳларни ўзига чорламоқда.

Ўз навбатида Грециянинг “Pimenidis Travel” компанияси раҳбари Ф.Пиминиди мамлакатимизда туризмнинг кўплаб йўналишлари ривожланаётгани ҳақида тўхталди.

– Бугунги кунда Ўзбекистонда туризм саноатида имкониятлар кўлами сезиларли даражада кенгайтирилган. Хусусан, саёҳатнинг экология, даволаш-соғломлаштириш ва зиёрат қилиш каби турлари муваффақиятли ривожланмоқда. Вилоятларда махсус сайёҳлик зоналари ва инфратузилма объектлари барпо этилмоқда. Республикада Ўзбекистоннинг кўплаб таомлари бутун дунёда машҳур бўлишига хизмат қилган гастрономик туризм йўналиши ҳам изчил тараққий этмоқда.

 

«Жаҳон» АА,

Афина

Медиатека

Сўров

ЎзХДП жойлардаги ўз фаоллари, барча даражадаги депутатлик бирлашмалари ва партиянинг ижтимоий ҳамкорлари (маҳалла, бандлик марказлари, манфаатдор корхоналар ва жамоат ташкилотлари)нинг биргаликдаги фаолияти тур... Батафсил