Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ҒОРДА ҚАМАЛИБ ҚОЛГАН БОЛАЛАРНИ ҚУТҚАРИШ ОПЕРАЦИЯСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

10 Июл 2018

Таиланд шимолидаги Кхао Луанг ғорида қамалиб қолган 12 нафар мактаб ўқувчиси ва уларнинг мураббийини қутқариш операцияси давом этмоқда.

Хорижлик ва маҳаллий ғаввослардан иборат жамоа ҳамда тажрибали сузувчилар ҳозирча ғордан саккиз ўсмирни олиб чиқишга муваффақ бўлишган. Улар ғордан чиққунча сув остида 4 километр масофани босиб ўтишган, деб хабар беради The Independent нашри.

Қутқариш операцияси вақтида аквалангчилардан бири ҳалок бўлди. Амалиёт штаби вакилларининг таъкидлашича, ғорда кислород захираси камайиб кетиши сабабли, амалиётни бир неча соатлаб тўхтатишга мажбур бўлинмоқда.

Ҳозирда болалар 10 квадрат метрдан кичикроқ қуруқ жойда жон сақламоқда, бироқ яқин орада ҳудудда яна кучли ёмғир эҳтимоли бор. Бу эса ғорда сув сатҳи кўтарилиб, кислороднинг янада камайишига олиб келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, мактаб футбол жамоасининг 11 ёшдан 16 ёшгача бўлган 12 ўқувчиси ҳамда 25 ёшли мураббий 23 июнь куни саёҳат чоғида йўқолиб қолганди. 2 июль куни уларга тегишли ­буюмларни Таиланд шимолидаги ғорга кираверишдан топишган. Болалар 9 кунни ғор ичида ичимлик сувсиз ва озиқ-овқатсиз ўтказишган.


www.uzbekistonovozi.uz