Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

8 ЁШЛИ БОЛА МАКТАБНИ БИР ЯРИМ ЙИЛДА БИТИРДИ

11 Июл 2018

Бельгиялик Лоран Симмонс исмли бола саккиз ёшида мактабни битириб, университетга ўқишга киришга тайёрланмоқда, деб ёзади «РИА Новости».

Лоран ўрта мактабнинг олтита синфини бир ярим йилда ўқиб битирди ва 18 ёшли битирувчилар билан бирга аттестат олди.

Ўқувчининг ота-онаси айтишича, бўш вақтларида у математикадан масалалар ечишни ва тиббиёт бўйича китоблар ўқишни яхши кўради. Авваллари у жарроҳ ёки астронавт бўлишни истаган, аммо эндиликда информатикага қизиқиши ортмоқда. Ота-онаси, шунингдек, Лоран доим ўзига хос бўлгани ва бошқа болалар билан ўйнашни яхши кўрмаганини айтди.

Ёзги таътилдан кейин ёш вундеркинд университетга ўқишга кирмоқчи. Ҳозирча у бирор ўқув муассасасини танлагани йўқ, бироқ бутун дунё университетларидан таклифлар олмоқда.

 

Интернет материаллари

асосида тайёрланди.

www.uzbekistonovozi.uz