Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

КЕЛАЖАК ЭНЕРГИЯСИ НАМОЙИШИ ХАЛҚЛАРНИ БИРЛАШТИРДИ

11 Сен 2017

Остона, 10 сентябрь.

ЎзА махсус мухбири Бекзод ҲИДОЯТОВ хабар қилади.

Қозоғистонда 10 сентябрь куни «Astana EXPO — 2017» халқаро ихтисослашган кўргаз­манинг расмий ёпилиш маро­сими ўтказилди. Унда қатор давлат раҳбарлари ва халқаро делегациялар етакчилари иштирок этди.

Уч ой давом этган кўргаз­мада Ўзбекистон, Россия, АҚШ, Хитой, Германия, Буюк Британия, Франция, Япония, Туркия, Ҳиндистон, Вьетнам, Арманистон, Покистон, Озарбайжон, Беларусь, Куба, Туркманистон, Руминия, Бразилия, Грузия каби 120 га яқин давлат ўзининг техно­логик, илмий, маданий ютуқ­ларини намойиш этди. Шунингдек, 20 дан ортиқ халқаро ташкилот қатнашди.

«Келажак энергияси» мав­зуида ўтказилган кўргазма, унинг доирасида ташкил этилган халқаро конферен­циялар сайёрамиз келажагига бевосита таъсир кўрсатаётган энергия истеъмоли муаммоси жаҳон ҳамжамиятини таш­вишга солаётганини очиб берди.

Саноатлаштириш рамзи, техник ва технологик ютуқлар намойиши учун очиқ платформа ҳисобланган ЭКСПО кўргазмаси миллионлаб одам­лар эътиборини тортди, унга 5 миллиондан зиёд меҳмон ташриф буюрди.

Мамлакатимиз кўргазмада самарали иштирок этди. Умумий майдони 1 минг 180 квадрат метрни ташкил этган павильонга минглаб меҳмон­лар, мутахассислар ташриф буюрди. Юртимизнинг автомо­билсозлик, юқори технология­лар, робототехника, туризм, аграр соҳаларда эришган ютуқлари акс эттирилган стендлар уларда катта қизиқиш уйғот­ди. Истиқболли ҳамкор­ликка оид қатор шартномалар имзоланди. 5 сентябрь куни Ўзбекистон миллий куни ўтказилди.

«Astana EXPO — 2017» кўргазмасининг ёпилиш маро­симида бу йилги тадбир 1851 йилдан буён анъанавий ўтказиб келинаётган халқаро ярмарка­нинг мантиқий давоми бўл­гани, дунё халқларини бирлаш­тиришга катта ҳисса қўшгани, уни ўтказиш ва ярмаркада иштирок этиш истагини билдираётган мамлакатлар сафи тобора кенгайиб бораёт­гани таъкидланди.

Халқаро ихтисослашган кўргазманинг расмий ёпилиш маросими театрлаштирилган концерт дастури ва мушакб­озлик билан ниҳоясига етди.

Навбатдаги халқаро ихти­сос­лашган кўргазма 2020 йил Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўткази­лади.

Медиатека

Сўров

ЎзХДП жойлардаги ўз фаоллари, барча даражадаги депутатлик бирлашмалари ва партиянинг ижтимоий ҳамкорлари (маҳалла, бандлик марказлари, манфаатдор корхоналар ва жамоат ташкилотлари)нинг биргаликдаги фаолияти тур... Батафсил