Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ТИВ БАЁНОТИ

13 Сен 2017

Мянмада юзага келаётган вазият, хусусан, мамлакатдаги озчиликни ташкил этувчи мусулмонларга кўрсатилаётган зўравонлик ҳолатлари ҳақидаги хабарлар Ўзбекистонда ташвиш билан қарши олинди.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти низоми, шунингдек, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Низоми мақсад ва вазифаларига таянган ҳолда Ўзбекистон зўравонликнинг ҳар қандай кўринишини қоралайди ва ирқи, ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқодлари, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий, туғилиши ёки бошқа ҳолатлар билан боғлиқ белгиларидан қатъий назар, ҳар бир инсон барча ҳуқуқ ва эркинликлар билан сўзсиз таъминланиши тарафдори эканлигини маълум қилади.

Шу муносабат билан, Мянма ҳукуматини бегуноҳ мусулмонларга қарши зўравонлик хатти-ҳаракатларни тўхтатишга ва бу ҳодисанинг олдини олиш учун барча зарур чораларни кўришга ҳамда муаммони фақатгина тинч йўл билан ҳал этишга чақирамиз.

Ўзбекистон Республикаси ТИВ хабар қилади: Ўзбекистон ҳукумати томонидан мянмалик қочқинларнинг эҳтиёжлари учун уларга инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисида қарор қабул қилди.

 

Ўзбекистон Республикаси

Ташқи ишлар вазирлиги

Медиатека

Сўров

ЎзХДП жойлардаги ўз фаоллари, барча даражадаги депутатлик бирлашмалари ва партиянинг ижтимоий ҳамкорлари (маҳалла, бандлик марказлари, манфаатдор корхоналар ва жамоат ташкилотлари)нинг биргаликдаги фаолияти тур... Батафсил