Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИНИНГ МДҲ САММИТИДА ИШТИРОКИГА ДОИР

10 Окт 2017

Ўзбекистон Республикаси Президен­ти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 10-11 октябрь кунлари Мустақил Дав­латлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳ­барлари кенга­шининг Сочи шаҳри­да бўладиган нав­батдаги мажлисида иштирок этади.

Мажлисда МДҲга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари кўп қиррали ҳамкорлик­нинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлан­тириш истиқболларини муҳокама қилиши, минтақавий ва халқаро миқёсдаги масала­лар юзасидан фикр алмашиши, 2018 йилда Ҳамдўстликка раислик қиладиган давлат масаласини кўриб чиқиши кутилмоқда.

Саммит якунида МДҲга аъзо мамла­катлар давлат раҳбарларининг Оила институти ва анъанавий оилавий қад­рият­ларни қўллаб-қувватлаш бўйича баёноти, 2019 йилни Китоб йили, 2020 йилни 1941-1945 йиллардаги улуғ Ватан урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги йили, деб эълон қилиш ҳақида қарор, шунингдек, Ҳамдўстлик мамла­катлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган бошқа ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Ўзбекистон Президенти Сочи шаҳрида икки томонлама қатор учрашувлар ҳам ўтказади.

Медиатека

Сўров

ЎзХДП жойлардаги ўз фаоллари, барча даражадаги депутатлик бирлашмалари ва партиянинг ижтимоий ҳамкорлари (маҳалла, бандлик марказлари, манфаатдор корхоналар ва жамоат ташкилотлари)нинг биргаликдаги фаолияти тур... Батафсил