Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ЖАНОБИ ОЛИЙЛАРИГА

4 Ноя 2017

Жаноби Олийлари!

Хитой Халқ Республикаси Комму­нистик партиясининг 19-съезди муваффақиятли якунлангани ва Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Бош котиби лавозимига қайта сайланганим муносабати билан табриклаб йўллаган мактубингиз учун самимий миннатдорлик билдираман.

Сўнгги йилларда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан Хитой –Ўзбекистон муносабатлари жадал фаоллашгани ва самимийлик, ишонч ва ўзаро манфаатдорликка асослан­ган ҳар томонлама стратегик шерик­лик даражасига кўтарилганидан мамнунман. Мамлакатларимиз олий даражадаги мустаҳкам алоқалар тарафдоридир, сиёсий ишонч асо­сида «Бир макон, бир йўл» лойиҳаси доирасида яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда, қатор йирик қўшма лойиҳа­ларни амалга оширмоқда. Бу эса халқларимизга бирдек фойда келтир­моқда. Жорий йилнинг май ва июнь ойларида Сиз билан Пекин ва Остона шаҳарларида икки марта учрашдик. Бунинг натижасида икки томонлама муносабатлар ва барча соҳалардаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича салмоқли келишувларга эришилди.

Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик алоқаларини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқдаман. Бундан буён ҳам Сиз билан биргаликда ўзаро муносабатларимизни Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик руҳида ривожлантириш, янги тарихий даврда халқларимиз ва бутун инсоният фаровонлиги йўлида бар­қарор ва узоқ истиқболга мўлжал­ланган тараққиётга эришиш учун янги имкониятларни ишга солишга тайёр­ман!

 

Си Цзиньпин,

Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Бош котиби

Медиатека

Сўров

ЎзХДП жойлардаги ўз фаоллари, барча даражадаги депутатлик бирлашмалари ва партиянинг ижтимоий ҳамкорлари (маҳалла, бандлик марказлари, манфаатдор корхоналар ва жамоат ташкилотлари)нинг биргаликдаги фаолияти тур... Батафсил