Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Бўлажак тадбирлар анонси

03.05.2017

АНОНС

Жорий йилнинг 5 май куни Ўзбекистон ХДПнинг Сайловолди дастури, ҳамда 2015-2019 йилларга мўлжалланган амалий Ҳаракат дастурида белгиланган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ва Тошкент вилоят кенгаши томонидан “Партиянинг сайловолди дастури ижроси: амалий ишлар ва мавжуд муаммолар” мавзусида амалий семинар ўтказилади.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ходимлари, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, Тошкент вилоят кенгаши аппарати ходимлари, туман ва шаҳар кенгашлари раислари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этади.

Тадбир, 5 май куни соат 10:00да Тошкент вилояти Оққўрғон тумани Агросаноат ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежида ўтказилади.

Мурожаат учун телефонлар: 239-11-98, 239-12-09.

02.05.2017

АНОНС

Жорий йилнинг 4 май куни Ўзбекистон ХДПнинг Сайловолди дастури, ҳамда 2015-2019 йилларга мўлжалланган амалий Ҳаракат дастурида белгиланган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ва Сирдарё вилоят кенгаши томонидан “Партиянинг сайловолди дастури ижроси: амалий ишлар ва мавжуд муаммолар” мавзусида амалий семинар ўтказилади.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ходимлари, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, Сирдарё вилоят кенгаши аппарати ходимлари, туман ва шаҳар кенгашлари раислари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этади.

Тадбир, 4 май куни соат 10:00да Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани Ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида ўтказилади.

Мурожаат учун телефонлар: (0-371) 239-11-98, 239-12-09.

02.05.2017

АНОНС

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш, кексалар ва ёлғиз қариялар, ногиронлар, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши фронти ва фронт орти қатнашчиларини эъзозлаш, ўтганларни ёд этиш ва шу орқали ёш авлод қалбида тарихга, миллий қадриятларга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши томонидан “Қаҳрамонлик, бурч ва фидойилик!” шиори остида амалий тадбир ўтказилади.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этади.

Тадбир, 4 май куни соат 10:00 да бошланади.

Мурожаат учун телефонлар: 239-12-09, (93) 388-18-19.

02.05.2017

АНОНС

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш, кексалар ва ёлғиз қариялар, ногиронлар, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши фронти ва фронт орти қатнашчиларини эъзозлаш, ўтганларни ёд этиш ва шу орқали ёш авлод қалбида тарихга, миллий қадриятларга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ва Тошкент вилоят кенгаши томонидан “Қаҳрамонлик, бурч ва фидойилик!” шиори остида амалий тадбир ўтказилади.

Тадбирда, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши “Ёш сиёсатчилар” клуби фаоллари, Тошкент вилоят ва туман кенгаши масъул ходимлари, халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этади.

Тадбир, 3 май куни соат 11:00 да Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида бошланади.

Мурожаат учун телефонлар: 239-12-09, (90) 929-27-67.

26.04.2017

АНОНС

2017 йил 28 апрель куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши томонидан «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларнинг ижтимоий аҳамиятини тарғиб қилишга доир долзарб вазифалар» мавзусида давра суҳбати ўтказилади.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ходимлари, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят кенгаши аппарати ходимлари, туман ва шаҳар кенгашлари раислари, «Фаол аёллар», «Истиқбол» ёшлар қаноти фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этади.

Тадбир, соат 11:00 да Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ўқув маркази мажлислар залида бўлиб ўтади.

Манзил: Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 
Буюк Ипак Йўли кўчаси, 115-уй.

Мурожаат учун телефонлар: (0-371) 239-12-09, (93) 388-18-19.

25.04.2017

АНОНС

Жорий йилнинг 27 апрель куни Ўзбекистон ХДПнинг Сайловолди дастури, ҳамда 2015-2019 йилларга мўлжалланган амалий Ҳаракат дастурида белгиланган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, ижтимоий ёрдамга муҳтож аҳоли қатламлари, жумладан, ногирон хотин-қизлар учун меҳр-мурувват кўрасатиш, улар хонадонига ташриф буюриб муаммоларни ҳал этишда кўмаклашиш мақсадида, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ва Жиззах вилоят кенгаши томонидан «Ҳар бир инсонга меҳр-мурувват кўрсатиш бурчимиз!» мавзусида амалий тадбир ўтказилади.

Тадбирда, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши, вилоят ва туман кенгаши масъул ходимлари, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, Ўзбекистон Миллий академик драма театри актёрлари, Ногиронлар жамияти Жиззах вилоят бўлими, Вилоят пенсия жамғармаси, Меҳнат бошқармаси вакиллари, Зомин туманидаги «Мурувват» ногирон аёллар интернати ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этади.

Тадбир, 27 апрель куни соат 10:00да Жиззах вилояти Зомин туманида бўлиб ўтади.

Мурожаат учун телефонлар: (0-371) 239-83-14, 239-12-09.

19.04.2017

АНОНС

2017 йил  20 апрель куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилоят кенгаши томонидан «Доимий электорат манфаатларига алоқадор бўлган жойлардаги долзарб иқтисодий ва ижтимоий вазифаларнинг ҳал этилишига таъсир кўрсатиш масалаларида сиёсий партиялар ва уларнинг депутатлик бирлашмалари ҳуқуқ ва ваколатларини янада ошириш» мавзусида тадбир ўтказилади.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ва вилоят кенгаши  масъул ходимлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳи аъзолари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этади.

Тадбир,  соат 11:00да Бўка туманидаги Болалар мусиқа ва санъат мактабининг мажлислар залида бўлиб ўтади.

Мурожаат учун телефонлар: (0-371)  239-12-09, (93) 382-10-20.

15.03.2017

АНОНС

2017 йил 17 март куни Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши “Ёш сиёсатчилар” клуби томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, уларнинг турли зарарли ва ёт ғоялар таъсирига берилмасликлари учун доимий равишда маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш, ҳудудлардаги ижтимоий муаммоларни  ҳал этишда ёшларнинг иштирокини кенгроқ таъминлаш мақсадида “Муаммоларни ҳал этишда менинг иштироким” лойиҳаси доирасида давра суҳбати бўлиб ўтади.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши, Тошкент шаҳар ва туман кенгаши маъсул ходимлари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши партия гуруҳи аъзолари, “Камолот” ЁИҲ вакиллари, талаба ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этади.

Тадбир, соат 14:00да Тошкент политехника касб-ҳунар коллежининг мажлислар залида  бўлиб ўтади.

16.02.2017

АНОНС

2017 йил 18 февраль куни Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид давлат Дастуридан келиб чиқиб, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари олдида турган устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган мажлиси ўтказилади.

Тадбирда, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, минтақавий партия кенгаши раислари, Марказий Кенгаш масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади.

Тадбир, соат 10:00 да “Хalqаrо Hamkorlik Markazi” акциядорлик компаниясига қарашли Халқаро савдо марказининг 101-мажлислар залида бўлиб ўтади.

Мурожаат учун телефон: (0-371)  239-12-09.

Изоҳ: ОАВ вакиллари учун интервьюлар жараёни соат 9:30 да бошланади.

08.02.2017

АНОНС

2017 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада ошириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, эзгу ғоялар ва яратувчанлик руҳияти билан бир мақсад атрофида жамлаш, қалбларида юрт тақдирига даҳлдорлик ҳиссини кучайтириш, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш, ёшларнинг онги ва ҳаётига даҳл қилиши мумкин бўлган зарарли ахборотларга нисбатан мафкуравий иммунитетни кучайтириш мақсадида «Ёшларни ёт ғоялар ва турли қарашлар таъсиридан асраш – мақсадимиз!» мавзусида давра суҳбати ўтказилади.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъул ходимлари, «Ёш сиёсатчилар клуби» аъзолари, талаба ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этади.

Тадбир соат 1200да Учтепа миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи мажлислар залида бўлиб ўтади.

Мурожаат учун телефонлар: (0-371) 239-12-14, 239-12-09.


Саҳифалар: 1 2 3 4 5 6 Навбатдагиси

Медиатека

Сўров

ЎзХДП жойлардаги ўз фаоллари, барча даражадаги депутатлик бирлашмалари ва партиянинг ижтимоий ҳамкорлари (маҳалла, бандлик марказлари, манфаатдор корхоналар ва жамоат ташкилотлари)нинг биргаликдаги фаолияти тур... Батафсил